Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Таълим хизматлари бозорида олий таълим тизими


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

1-расм. Таълим хизматлари бозорида олий таълим тизими
иштирокчиларининг ўзаро муносабати
6
ОТМларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлиги ўзида 
улар фаолиятининг сифат тавсифини намоён этиб, бунда таълим 
жараёнининг турли иштирокчилари ўзига хос манфаатларга ва мувофиқ 
равишда унинг самарадорлиги мезонларига эгадир. Мазкур ёндашув 
рақобатбардошликнинг интеграл хусусиятини ифодалаб, таълим муассасаси 
салоҳиятини шакллантириш асоси сифатида таълим хизматлари бозори 
иштирокчилари ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлашдан иборатдир.
Олий таълим хизматларининг рақобатбардошлигини таъминловчи 
ресурслардан самарали фойдаланиш воситаси бўлиб ўқув юртлари салоҳияти 
ҳисобланади. Шунга кўра, таълим хизматлари бозорида потенциал 
рақобатчиларни баҳолаш усули олий таълим хизматларига талаб ва таклиф 
нисбати ҳамда таянч рақобатчилар имкониятларини аниқлаш орқали 
ОТМнинг ресурс салоҳияти интеграциясини кенгайтириш асосида 
такомиллаштирилди. ОТМлари салоҳияти таълим салоҳияти, илмий-
тадқиқот салоҳияти, инновацион салоҳият, маркетинг салоҳияти, халқаро 
салоҳият, бошқарув салоҳияти, тижорат салоҳияти ва молиявий салоҳиятни 
ифодаловчи рақобатбардошлик индикаторлари таснифидан ташкил топади. 
ОТМлари рақобатбардошлик турларини таснифлашда комплекс ва 
тизимли ёндашувни амалга ошириш зарур. Шунинг учун, турли хил 
хусусиятларига кўра, рақобатбардошлик турлари таснифи ишлаб чиқилди (1-
жадвал).
1-жадвал 
ОТМларида рақобатбардошлик кўринишлари таснифи
7
 
Таснифий белгилари 
Рақобатбардошлик кўринишлари 
Иерархик даражасига кўра 
Халқаро, минтақавий, ҳудудий, маҳаллий. 
Фаолият соҳасига кўра 
Таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, қурилиш, қишлоқ 
хўжалиги, энергетика, савдо ва б. 
Ташкилий фаолият 
кўринишларига кўра 
Таълим, илмий-тадқиқот, маркетинг, инвестицион
тижорат, молия, бошқарув, инновацион ва бошқалар.
Бозорга таъсир этиш 
тавсифига кўра 
Юқори (қулай), паст (ноқулай). 
Ҳаётийлик давридаги 
босқичларига кўра 
Янги маҳсулот, «етилган» маҳсулот, «эскирган» 
маҳсулот. 
Ташкилот салоҳиятидан 
фойдаланишига кўра 
Реал рақобатбардошлик, потенциал рақобатбардошлик. 
Ишлаб чиқариш омилларига 
кўра 
Меҳнат (ишчи-ходим), капитал, ер (жойлашган ўрни). 
Бошқариш объектига кўра 
Бутун университет, ишлаб чиқариш бўлимлари 
(институт, факультет, кафедра, персонал). 
Вақт омилига кўра 
Динамик 
рақобатбардошлик, 
статик 
рақобатбардошлик. 
Ўсиб бориш даражасига кўра Дастлабки, мультпликатив, синергитек ва б. 
ОТМ салоҳиятини реализация Таълим 
фаолияти
илмий-тадқиқот 
фаолияти, 
6
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 
7
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 


13 
қилиш кўринишига кўра
инновацион фаолият, маркетинг фаолияти, халқаро 
фаолият, инвестицион фаолият, бошқарув фаолияти, 
тижорат фаолияти, молиявий фаолият. 
Ҳозирги вақтда олий таълим фаолиятидан илмий-техник ва 
инновациялар соҳасида натижа сифатида юқори қўшимча қийматга эга 
бўлиш қобилияти талаб қилинмоқда. Бу эса олий таълим тизимида фаолият 
жараёнининг сифатини оширишни таҳлил этиш, иқтисодий, молиявий ва 
бошқарув жараёни муаммоларини аниқлаш, эндоген ва экзоген омилларнинг 
таъсирининг ўзгариши шароитида муайян мақсадларга эришиш қобилиятини 
баҳолаш муҳим аҳамиятга эга зарурат ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда жаҳонда таълим соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар 
ОТМларнинг салоҳиятини барча йўналишларда оширишга қаратилган бўлиб, 
улар қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда: ташқи ва ички меҳнат 
бозорида рақобатга бардош бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш; 
рақобатбардошликни ривожлантириш соҳасидаги янгиликлар; самарали 
такрор ишлаб чиқариш сиёсатини олиб бориш. 
Халқаро рейтингларда ўз ўринга эга бўлиши учун ОТМлари рақобатбар-
дошлигининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат (2-расм):

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling