Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал  Фаолият кўринишлари бўйича олий таълим муассасалари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

4-жадвал 
Фаолият кўринишлари бўйича олий таълим муассасалари 
рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар
11
 
№ 
Фаолият 
йўналишлари 
Омиллар тавсифи 
1. 
Таълим 
Таълим жараёни сифати, касбий / халқаро таълим 
дастурлари аккредитацияси, таълим технологияларининг 
ривожланиш 
даражаси, 
академик 
мобиллик 
дастурларининг ривожланиш даражаси, тармоқли ва 
масофавий таълим дастурларининг ривожланиш даражаси, 
таълим дастурларини ишлаб чиқиш сифати ва ҳ.к. 
2. 
Илмий-тадқиқот 
Миллий ва халқаро илмий лойиҳаларда иштироки, етакчи 
илмий марказлар билан ўзаро алоқаси, устувор 
ҳисобланган илмий лойиҳаларни реализация қилишга 
етакчи мутахассисларни жалб қилиш самарадорлиги, 
академик 
мобиллик 
дастурларининг 
ривожланиш 
даражаси, докторантура ва тадқиқотчилик фаолиятининг 
самарадорлиги, етакчи библиографик ва рефератив 
маълумотлар базаси билан ўзар алоқаларнинг мавжудлиги, 
нашр фаоллиги даражаси ва нашр фаолияти ва ҳ.к.
3. 
Маркетинг 
Самарали маркетинг стратегияси, мутахассис-кадрларни 
тайёрлаш даражаси, ҳаракатга келтириш воситаларининг 
самарадорлиги ва маркетинг коммуникацияси, брендни 
тарғиб қилиш, таълим дастурлари рўйхатининг кўлами. 
4. 
Инвестиция, тижорат 
ва молиявий 
Инфратузилма ривожланиши учун маблағларни жалб 
қилиш, молиялаштириш манбаларини шакллантириш
асосий фаолиятга йўналтирилган харажатларни реализация 
қилиш, бухгалтерия ва бошқарув ҳисоби тизимининг 
хусусиятлари, 
аудит 
тизими 
хусусиятлари 
ва 
самарадорлиги ва ҳ.к. 
5. 
Бошқарув 
Бошқарув ва ташкилий мослашувчанлик тизимининг 
хусусиятлари, кадрлар салоҳиятини шаклланиши ва 
улардан фойдаланиш, ахборот алмашинуви самарадорлиги, 
ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги. 
6. 
Инновацион 
Ўқув 
жараёнида 
инновацион 
ёндашувлар 
ва 
технологиялардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш, юқори технологик ишлаб 
чиқариш билан ўзаро алоқадорлиги ва ҳ.к. 
7. 
Халқаро 
Халқаро 
таълим 
бозори 
конъюнктураси, 
халқаро 
интеграция даражаси, иқтисодий, илмий ва маданий 
алмашинув даражаси, халқаро рейтинглардаги ўрни ва ҳ.к.
Мазкур таснифга асосланган ҳолда, муаллиф томонидан ОТМлари 
рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар таъсир этиш даври, таъсир 
этиш кўлами, қамраб олиш миқёси, қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи 
11
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 


19 
ҳамда таъсир этиш хусусиятига кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлаш 
асосида таснифи ишлаб чиқилди.
Таълим фаолиятининг ўзига хослиги нафақат хусусиятли омилларнинг 
таъсири, балки таълим дастурларини реализация қилишнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва таълим хизматлари бозори иштирокчиларининг ўзаро 
муносабатида намоён бўлади. Ўз мақсадлари, вазифалари ва функцияларини 
турли хил усуллар ва воситалар асосида реализация қила туриб, олий ўқув 
юртлари билан таълим хизматлари мижозларининг таълим хизматлари 
бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини шаклланиш 
механизми олий таълим муассасаларининг рақобатбардош таълим 
хизматларини кўрсатади. 
Бунда олий таълим хизматлари бозорининг иштирокчилари ташқи 
муҳит омили сифатида бўлиб, давлат, уй хўжаликлари ва талабалар, бизнес 
тузилмалари 
ва 
жамоат 
ташкилотлари 
ҳисобланади. 
Жамоат 
институтларидан ташқари барча санаб ўтилган элементлар буюртмачи 
вазифасини бажаради ва ОТМларида таълим хизматлари сифатига талаблар 
ва мезонларни белгилайди. 
Таълим муассасасининг ички муҳити олий таълимнинг таълим 
хизматини ўзаро таъсир натижаси ҳисобланган жами функциялари, усуллари 
ва воситалари билан тавсифланади. Шундай экан, таълим хизматлари 
бозорида 
ОТМларининг 
рақобатбардошлигини 
шакллантириш 
механизмининг тизимли таҳлили ушбу элементларни изчил ўрганишни 
назарда тутади. 
Ҳозирги кунда ОТМларнинг асосий мақсади янги билимларни яратиш ва 
жорий этиш, жамиятнинг инновацион ривожланишини юқори малакали 
кадрлар билан таъминлашдан иборатдир. Шунингдек, таълим ва илмий 
салоҳиятни ривожлантириш асосида миллий ва халқаро рақобатбардошликни 
ошириш алоҳида аҳамиятга эга. 
ОТМларни ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш 
вазифалари қуйидагилардан иборат: дунё миқёсидаги тадқиқот ва таълим 
фаолиятини ривожлантириш; танланган илмий тадқиқот йўналишлари 
бўйича халқаро даражадаги етакчиликни қўлга киритиш; таълим ва илмий 
фаолият натижалари сифатида талабаларнинг ноёб билимларга эга 
бўлишлари; мамлакат ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш учун илмий, ўқув ва технологик базани шакллантириш; 
вазифаларни амалга оширишда таълим муассасасининг мутаносиб 
ривожланишини таъминлаш. 
ОТМлар рақобатбардошлигини баҳолаш тамойиллари, кўрсаткичлари 
ва баҳолаш методикаси уларни рақобатбардошлигини баҳолаш ҳамда 
четланишларни аниқлаш ва уларни қайта тиклаш орқали тузатиш киритиш 
имконини беради. 
ОТМларда рақобатбардошликни шакллантириш механизми бозор 
иштирокчиларининг ўзаро муносабатида намоён бўлади, олий таълим 
муассасаларининг мақсадлари, вазифалари, функциялари, усуллари ва 
воситаларида амалий жиҳатдан реализация қилинади, тузатиш киритишни 


20 
реализация 
қилиш 
мақсадида 
тескари 
алоқаларни 
ўрнатиш 
ва 
рақобатбардошлик даражасини баҳолаш назарда тутилади. 
Рақобатдошлик даражасини таҳлил қилиш ОТМлари учун илмий 
асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш, стратегияни ишлаб чиқиш 
ҳамда ривожланишнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш учун зарурдир. 
Ушбу таҳлил натижалари ОТМ рақобатбардошлигини ошириш бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Тадқиқот доирасида тақдим этилган услубий ёндашувлар ва 
рақобатбардошликни баҳолаш услублари тўплами ушбу методик аппарат 
етарли даражада ривожланмаганлиги ва ушбу соҳага хос хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда ОТМлари рақобатбардошлик даражасини баҳолашнинг 
умумлаштирилган услубини ишлаб чиқиш зарурати тўғрисида хулоса 
қилишга имкон беради. 
ОТМ фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва таълим хизматлари 
бозорининг ўзгарувчанлиги қўшимча кўрсаткичларни киритиш ёки биз 
томонимиздан, таклиф қилинган кўрсаткичлардан айримларини киритиш 
заруратини тақозо этиши мумкин. Таълим хизматлари бозорида ОТМлари 
рақобатбардошлигини шакллантириш механизмини келгусида таҳлил қилиш 
қуйида келтирилган методика асосида эришилган даражани баҳолашни 
назарда тутади. 
Таълим 
хизматлари 
бозорида 
ОТМлари 
рақобатбардошлигини 
эришилган даражасини баҳолашга муаллифлик ёндашуви хусусий 
кўрсаткичлар қийматларини баҳолаш гуруҳидаги энг яхши намунаси билан 
таққослаш, 
рақобатбардошликнинг 
агрегирацияланган 
кўрсаткичлари 
қийматларини аниқлаш, уларнинг вазнини баҳолаш, функционал гуруҳ 
доирасидаги рақобатбардошликнинг умумлашган кўрсаткичини ҳисоблаш ва 
кейин таълим муассасасиининг рақобатдошлигининг интеграл кўрсаткичини 
баҳолашга асосланган. Бунда айрим кўрсаткичларни ҳисоблашда ҳар хил 
кўрсаткичларни баҳолашга имкон берадиган стандартлаштиришнинг 
статистик усули қўлланилади. 
ОТМ рақобатбардошлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичини ҳисоблаш 
қуйидаги формула бўйича амалга оширилади: 



m
j
j
сотр
KC
n
KC
1
1
, (1) 
бу ерда: 
cоот
KC
– ОТМ рақобатбардошлигининг умумлаштирувчи 
кўрсаткичи; KC
j
- муайян кўрсаткичининг солиштирма кўрсаткичи; n – 
рақобатбардошлик кўрсаткичлари сони. 
Ушбу 
кўрсаткичлар 
қуйидагиларни 
ифода 
этади: 
халқаро 
рақобатдошлик 
даражаси; 
миллий 
рейтинг 
кўрсаткичлари 
билан 
аниқланадиган рақобатбардошлик даражаси; ўзини ўзи баҳолаши шарт 
бўлган 
ОТМлари 
фаолияти 
кўрсаткичлари 
билан 
баҳоланадиган 
рақобатбардошлик даражаси. Ҳар бир индикаторнинг қийматлари 0 дан 1 
гача бўлган оралиқда тебраниши мумкин ва шунга мос равишда эришилган 
даражани график усулда ифодалашга имкон беради. 


21 
Шундай 
қилиб, 
таълим 
хизматлари 
бозорида 
ОТМларининг 
рақобатбардошлигини шакллантириш механизмини таҳлил қилишнинг яхлит 
методикасининг ўзига хос хусусияти – бу ундан фойдаланишнинг хусусияти 
ҳамда ташқи ва ички муҳит параметрларининг ўзгарувчанлигига юқори 
мослашувчанлиги ҳисобланади. 
Диссертация ишининг «Таълим хизматлари бозорида олий таълим 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling