Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
ХУЛОСА Диссертацияда ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулоса, таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022
ХУЛОСА
Диссертацияда ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулоса, таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди: 1. Диссертацияда олий таълим хизматлари бозори ривожланиш хусусиятларини тавсифловчи тушунчалар сифатида «таълим хизмати», «олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги» категорияларининг ижтимоий- иқтисодий мазмунига оид муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди. Таълим хизматлари – бу белгиланган тартибда таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган муайян компетенция, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш натижаси ҳисобланган таълим фаолиятини амалга ошириш жараёнида таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматдир. ОТМлар рақобатбардошлиги – олий таълим хизматлари бозори cубъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, ўзининг мавқиени оширишга йўналтирилган муайян салоҳият тури орқали намоён бўладиган, юқори ижтимоий самарага эришиш ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатувчи кўп қиррали иқтисодий категориядир. 2. ОТМларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлиги ўзида улар фаолиятининг сифат тавсифини намоён этиб, бунда таълим жараёнининг турли иштирокчилари ўзига хос манфаатларга ва мувофиқ равишда унинг самарадорлиги мезонларига эгадир. Шунга кўра, таълим хизматлари бозорида потенциал рақобатчиларни баҳолаш усули олий таълим хизматларига талаб ва таклиф нисбати ҳамда таянч рақобатчилар имкониятларини аниқлаш орқали олий таълим муассасасининг ресурс салоҳияти интеграциясини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган. 25 3. Рақобатбардошлик турларини таснифлашда комплекс ва тизимли ёндашувни амалга ошириш зарурдир. Ушбу ёндашувга кўра, турли омилларнинг олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсирини ўзаро боғлиқликда тадқиқ этиш усули ва олий таълим хизматларининг турли хил хусусиятларига қараб, рақобатбардошлик турлари ва кўринишлари бўйича таснифи ишлаб чиқилди. 4. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш, уни яхшилаш ҳамда рақобатбардошликни ошириш бўйича иқтисодиёти ривожланган давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш ҳамда амалда жорий этиш ОТМлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим восита ҳисобланади. Шунга кўра, тадқиқот ишида республикамиз олий таълим тизимининг ривожланиш хусусиятларига хос жаҳоннинг етакчи давлатлари тажрибаларидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. 5. Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини шакллантириш ўзига хос омиллар мажмуаси билан белгиланади. Шунга кўра, олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар таъсир этиш даври, таъсир этиш кўлами, қамраб олиш миқёси, қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи ҳамда таъсир этиш хусусиятига кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлаш асосида таснифи ишлаб чиқилди. 6. Олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини баҳолаш методикаси хусусий кўрсаткичларнинг аҳамиятлилик даражаси бўйича рейтингини ҳар бир кўрсаткичнинг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини вазн коэффициентлари орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилди. 7. Олий таълим муасасалари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш методикаси олий таълим муассасалари салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ҳамда уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштирилди. 8. Тадбиркорлик муҳитида инновацион ОТМ интеграциясининг истиқболли шакли бўлиб, илмий-таълим кластерини шакллантириш ҳисобланади. Шунга кўра, илмий тажрибалар ва лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган таълим дастурларини амалга ошириш орқали билимлар трансфери платформаси асосида илмий-таълим кластерини ташкил этиш таклифи асосланган. 9. Олий таълим муассасаларида инновацион фалиятни иерархик таҳлил қилишнинг модификацияланган усули инновацион дастурни реализация қилишнинг синергетик самарасини аниқлаш ҳамда таълим тизимини инновацион модернизациялаш дастурлари самарадорлигини баҳолаш мезонларини гуруҳлаш асосида такомиллаштирилди. 10. Олий таълим муассасаси рақобатбардошлик салоҳиятини баҳолаш, унинг рақобат устунлигига эришиш, илмий-тадқиқотларни рағбатлантириш, фан, таълим ва бизнес интеграциясини кенгайтириш асосида таълим хизматлари бозори ривожланишининг концептуал модели ишлаб чиқилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling