Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

муассасалари 
рақобатбардошлигини 
ошириш 
механизмини 
такомиллаштириш» деб номланган учинчи бобида таълим хизматлари 
бозорида ОТМларининг рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти ва 
уларнинг инновацион ривожланиш механизмини такомиллаштириш ҳамда 
таълим хизматлари бозорида ОТМлари рақобатбардошлигини оширишнинг 
концептуал йўналишлари бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар 
ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда ОТМни кескин рақобатда ўз мавқиени оширишга 
интилиши мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, фан, таълим ва 
ишлаб чиқариш ўртасида самарали ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ОТМни 
ривожлантириш учун ҳудуд иқтисодиётининг хусусиятларига мос келадиган 
инновацион моделни танлаш зарурат этмоқда.
Самарқанд ОТМларининг ривожланиши уларнинг рақобатбардошлик 
кўрсаткичларини таҳлил қилишга асосланган. Ушбу кўрсаткичларни 
аниқлашда олий ўқув юртларининг илмий ва таълим фаолиятининг 
бирлигини, уларнинг фундаментал моҳиятини, инновация ва илмий-техника 
тараққиётининг аҳамияти, шунингдек, юқори малакали кадрларни жамият 
тараққиётининг зарур шарти сифатида акс эттириш мақсад қилиб қўйилди. 
Самарқанд вилоятида ОТМлари мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг 
ривожланиш стратегиясига мувофиқ рақобатбардошликни баҳолаш қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олувчи алгоритм асосида амалга оширилиши лозим: 1. 
Миқдорий баҳолаш бўйича рақобатбардошлик кўрсаткичларини танлаб олиш 
ҳамда уларни иқтисодий жиҳатдан асослаш. 2. ОТМ рақобатбардошлик 
кўрсаткичларини аҳамиятлилиги даражасига кўра тизимлаштириш. 3. 
Ҳудудда 
ОТМлари 
фаолиятининг 
ҳолатини 
тавсифловчи 
ҳамда 
рақобатдошлигини аниқлаш учун зарурий маълумотларни йиғиш. 4. 
ОТМлари рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг миқдорий қийматларини 
ҳисоблаш. 5. Тадқиқ қилинаётган ОТМлар кўрсаткичларининг энг катта 
миқдорий қийматларини танлаш. 6. Вазн коэффициентларни бирлик 
кўрсаткичларига 
келтириш. 
7. 
Ўрганилаётган 
ОТМнинг 
интеграл 
кўрсаткичларини ҳисоблаш. 8. Эталон сифатида олинган шартли ОТМнинг 
рақобатбардошлик интеграл кўрсаткичини аниқлаш. 9. Таҳлил қилинаётган 
ОТМнинг 
рақобатбардошлик 
даражасини 
ҳисоблаш. 
10. 
ОТМ 
рақобатбардошлик даражасини баҳолаш бўйича олинган натижаларни таҳлил 
қилиш. 
11.
ОТМнинг 
рақобатбардошлик 
даражасини 
оширишга 
йўналтирилган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 
(1) формула асосида Самарқанд ОТМларининг уч йиллик давр 
мобайнидаги рақобатбардошлик интеграл кўрсаткичи аниқланди. Шунга 
кўра, ОТМлари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш методикаси олий 


22 
таълим 
муассасалари 
салоҳиятини 
тавсифловчи 
кўрсаткичларни 
аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ҳамда уларнинг ўзгариш 
динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштирилди. 
Самарқанд вилоятида олий ўқув юртлари рақобатбардошлигини 
ошириш ва самарали ривожланишига уларнинг таркибий қисмлари алоҳида 
тизимлари таъсирини рейтингини аниқлашнинг хусусий кўрсаткичлари 
асосида 
комплекс 
баҳолаш 
зарурати 
фаолият 
йўналишларини 
тизимлаштириш ҳамда алоҳида кўрсаткичлар бўйича самарадорликни 
аниқлаш имконини берди.
Кейинги босқичда ОТМларнинг рақобатбардошлик рейтинги ишлаб 
чиқилди. Ҳудудий ОТМларининг самарали фаолият юритиши ва рақобат 
устунлигини 
таъминланиши 
уларнинг 
ривожланиш 
самарадорлиги 
кўрсаткичлари билан аниқланади. Уларнинг ҳар бири ОТМ натижаларига ўз 
ҳиссасини қўшади. Шу билан бирга, ОТМлари ривожланишини умумлашган 
ҳолда 
баҳолашни 
таъминловчи 
кўрсаткичлар 
уларнинг 
фаолият 
йўналишларидаги ҳар бир кўрсаткичдаги ўзгаришларни тавсифлаш ҳам 
ривожланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш асосида ОТМларини 
кучли ва кучсиз томонлари бўйича хулосалар чиқариш имконини беради. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling