Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал  Ўзбекистон Республикасида ҳудудлар бўйича олий таълим муассасалари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

3-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида ҳудудлар бўйича олий таълим муассасалари 
талабалари сони
10
 (ўқув йили бошига, минг киши)
 
Ҳудудлар 
(вилоятлар) номи
 
Йиллар 
2015-
2020 й.й. 
ўсиш, % 
2016/ 
2017 
2017/ 
2018 
2018/ 
2019 
2019/ 
2020 
2020/ 
2021 
2021/ 
2022 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
17,5 
19,4 
22,3 
25,5 
35,5 
46,6 
2,7 марта 
вилоятлар: 
Андижон 
17,6 
19,2 
21,7 
26,0 
30,9 
47,7 
2,7 марта 
Бухоро 
14,0 
15,9 
20,9 
24,8 
35,6 
44,0 
3,1 марта 
Жиззах 
10,9 
12,5 
14,7 
18,0 
23,4 
30,0 
2,8 марта 
Қашқадарё 
14,3 
15,9 
18,4 
22,5 
27,9 
44,2 
3,1 марта 
Навоий 
8,8 
9,7 
11,6 
13,6 
17,0 
21,7 
2,5 марта 
Наманган 
11,5 
13,3 
16,7 
20.1 
26,0 
41,8 
3,6 марта 
Самарқанд 
26,8 
29,1 
34,9 
41,1 
54,8 
70,8 
2,6 марта 
Сурхондарё 
7,4 
9,3 
15,1 
20,1 
25,6 
39,9 
5,4 марта 
Сирдарё 
3,9 
4,6 
6,8 
9,1 
9,6 
16,8 
4,3 марта 
Тошкент 
7,3 
8,1 
14,9 
20,9 
28,5 
42,8 
5,9 марта 
Фарғона
18,3 
21,5 
27,2 
35,8 
48,4 
62,3 
3,4 марта 
Хоразм 
9,1 
10,5 
13,4 
16,2 
22,8 
28,7 
3,2 марта 
Тошкент ш. 
100,8 
108,7 
121,6 
147,3 
185,5 
271,1 
2,7 марта 
Республика бўйича 
268,3 
297,7 
360,2 
441,0 
571,5 
808,4 
3,0 марта 
 
 
 
Ҳудудлар бўйича йиллар кесимида олий таълим муассасалари 
талабалари сонига назар солсак, республикада 2016/2017 ўқув йилида жами 
268,3 мингта талаба ОТМларда таҳсил олган бўлса, 2021/2022 ўқув йилида 
10
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган. 


17 
эса бу кўрсаткич 808,4 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган 
2016/2017 ўқув йилига нисбатан 3,0 мартага ошган. Мамлакатимиз 
ОТМларида таҳсил олаётган талабаларнинг 33,5 %и – Тошкент шаҳри, 8,8 
%и – Самарқанд вилояти, 7,7 %и – Фарғона вилояти, 5,9 %и – Андижон, 5,5 
%и – Қашқадарё, 5,4 %и – Бухоро, 5,3 %и – Тошкент, 5,2 %и – Наманган, 4,9 
%и – Сурхондарё, 3,7 %и – Жиззах, 3,5 %и – Хоразм, 2,7 %и – Навоий ва 2,1 
%и Сирдарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келган (3-жадвал). 
Кейинги йилларда олий таълим тизимида рўй бераётган туб ислоҳотлар 
фан, таълим ва бизнес ўртасидаги интеграцион жараёнларнинг янги, янада 
самарали тизимини шакллантириш билан боғлиқ бўлиб, бунда самарали 
ўзаро муносабатларни ўрнатиш муаммоларни ҳал қилиш бўйича конструктив 
мулоқот ўрнатиш имконини беради. Иқтисодиётнинг инновацион 
ривожланиши шароитида замонавий иқтисодиёт тармоқлари учун малакали 
мутахассисларга бўлган талаб ва таклиф мувозанатига эришиш кескин 
муаммолардан бири ҳисобланади. Буларнинг барчаси когнитив (билим, 
тафаккур, касбий билим ва малака), бошқарув (тузилмаси ва бошқаруви, 
таълим ташкилотларининг миқёси ва сони), услубий (замонавий таълим 
технологиялари ва воситалари асоида ўқув жараёнини ташкил қилиш), 
қадриятлар (ўқитиш жараёнинг мазмуни, ОТМларининг роли ва фаолиятини 
халқаро, миллий, ҳудудий даражаларда қайта кўриб чиқиш) жиддий 
трансформациялашувни зарурат этади. 
ОТМлари асосий диққат эътиборларини битирувчи мутахассисларга 
талаб ва таклиф шаклланадиган меҳнат бозорининг юқори малакали 
сегментига қаратишлари лозим. Шунга кўра, узлуксиз таълим тизимини 
ривожлантиришни таъминловчи фундаментал ва амалий йўналишдаги 
замонавий таълим дастурларини мазкур сегментдаги мавжуд талаблар 
асосида ташкил этишлари зарур. Шу билан бирга, аҳолининг ўсиш суръати, 
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш тенденциялари ҳамда 
иқтисодий ўсиш динамикасига ОТМларида таҳсил олаётганлар сони ва 
сифати мувофиқ равишда бўлиши лозим. Ушбу мутаносибликни таъминлаш, 
бир томондан, битираётган мутахассисларга талаб ва таклиф ўртасида 
мувозанатни таъминласа, иккинчи томондан меҳнат бозорида рақобат 
муҳитини юзага келтиради.
Таълим 
хизматлари 
бозорида 
ОТМлари 
рақобатбардошлигини 
шакллантириш ўзига хос омиллар мажмуаси билан белгиланади, уларнинг 
хусусиятли жиҳати таълим хизматлари бозори иштирокчиларининг ўзаро 
муносбатлари жараёнида намоён бўлади. Таълим хизматлари бозорида 
ОТМлари рақобатбардошлигининг шаклланиш хусусиятлари ва манбаларига 
асосланган ҳолда, уни ошириш омиллари таъсир этиш даражалари ва 
йўналишлари бўйича гуруҳланди (4-жадвал). Қамраб олиш кўламига кўра, 
ОТМлари рақобатбардошлигига ташқи – таълим муассасаларига боғлиқ 
бўлмаган сиёсий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий жараёнлар ва 
тенденциялар орқали намоён бўладиган омиллар ҳамда ички – у ёки бу 
даражадаги бошқарув жараёнлари самарадорлиги, ресурсларнинг ҳар хил 


18 
турларидан фойдаланиш ҳамда таълим муассасасининг самарадорлиги билан 
боғлиқ омилларни ўз ичига олади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling