8. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов) уч ой муддатда:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгиласин;
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида пулли таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини тасдиқласин;
барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни назарда тутиб, спортнинг якка кураш турлари (қўл жанги, самбо ва кураш) бўйича ҳудудий терма жамоалар ва спорт секцияларини ташкил этиш чораларини кўрсин;
ички ишлар органларида психологик хизмат кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мутахассисларни хорижий илмий ва таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгиласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Бобожонов белгилансин.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д.Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2023 йил 20 январь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорига
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |