Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида


Download 0.51 Mb.
bet3/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Департамент ва унинг қуйи бўлинмалари фаолиятини белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.
3. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддатини бир йил этиб белгилаш;
ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш.
Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов):
интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этилаётган ходимларни
бошқа соҳавий тузилмаларга ўтказиш амалиётига чек қўйиб, ўз йўналиши
бўйича қуйи бўлинмаларга йўналтириш ёки малакасига баҳо берган ҳолда хизматга лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш тартибини йўлга қўйсин;
2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда “Е-nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрсин;

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling