Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


Download 0.51 Mb.
bet21/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

7-боб. Якуний қоидалар


73. Кодекс нормаларининг бажарилиши устидан назорат ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
74. Кодекс нормаларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорига


2-илова
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини амалга ошириш, маънавий-маърифий ва мукофотлаш ишларини ташкил этиш, хизматни ўташ қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя жараёнларини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ) марказий аппаратининг мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ИИВнинг норматив ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари тизимига қуйидагилар киради:
Департамент;
ИИВ департаментлари ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳарбий тузилмалари, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари (бошқарма, бўлим, бўлинма, гуруҳ);
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБларнинг ММИ ва КБТ хизматлари;
туман ва шаҳарлар ИИОнинг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари (бўлим, бўлинма, гуруҳлари).
4. Департамент ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ИИОнинг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли идоралари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
5. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ҳамда бланкасига, штампига эга.
Департамент Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан таъсис этиладиган ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятини акс эттирадиган рамзига эга бўлиши мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling