Samarqand davlat universiteti gulsum tagiyeva, hayriniso husanova oila va gender


Download 294.93 Kb.
bet23/70
Sana13.09.2023
Hajmi294.93 Kb.
#1677181
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70
"Унинг аломатларидан (яна бири) сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир" (Рум, 21);
сизларни бир жон (Одам (алайҳиссалом)дан пайдо қилган зотдир. Демак, (инсон учун она қорни) қароргоҳ ва (ота пушти) омонатгоҳ (экан). Фаҳмлайдиган қавм учун оятлар тафсилотини бердик" (Анъом, 98)41;
"(У) сизларни бир жондан (Одамдан) яратди, сўнгра ундан жуфтини (Ҳаввони пайдо) қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди (дунѐга келтирди). У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур. Мана шу Аллоҳ – Раббингиздир. Ҳукмронлик фақат Уникидир. Ундан ўзга (ҳеч) илоҳ йўқ. Бас, (Унга ибодат қилмай) қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!" (Зумар, 6).
Бу оятларда жуфтлик асослари ва унинг одоблари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Буни ҳар бир ақлли, заковатли ва имонли инсон тушуниб етиб, уларга амал қилиши лозим. Ҳар бир яратилган мавжудотнинг асоси борлиги, бундай яратилишга амал билан итоат этиш бошқа ибодатлар каби фарз экани маълум қилинмоқда. Гоҳида инсон якка-ѐлғизлик ѐки танҳоликни хоҳлайди, иродаси заифлик килади, тушкунликка тушади, бу ҳолатларнинг барчаси яратилиш низомига имон келтирмаслик оқибатидир. Зеро, дунѐ ҳаѐти жуфтликка асосланган экан, ҳар бир инсон бу омилни умрининг охиригача ижро қилиши лозим.
Яна таъкидлаш мумкинки, бу жуфтлик фақат никоҳ билан пок сақланади. Ана шу никоҳнинг доимийлигини таъминлаш мақсадида эр зиммасига бир қатор моддий, ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий масъулиятларни бажариш шарт қилиб қўйилди.
Динимизда салоҳиятли аѐл ҳаѐт сурури ва оила чироғи, берилган неъмат ва марҳаматларнинг улуғи деб баҳоланади. Шундай экан, ҳар бир эркак аѐлига ғамхўрлик кўрсатиши, муомала маданиятига аҳамият бериши, берилган буюк марҳаматни эъзозлаши керак. Аввало унга муҳаббат қўйиш учун эркак киши инсонпарварлик, мардлик нуқтаи назаридан, аѐл билан ҳамфикр ва ҳамнафас бўлишга интилиши лозим. Агар аѐл киши овқат тайѐрлаб келса, янги кийим кийса, бирор хабар ѐки воқеани айтса, эр унга эътибор қилиши, муносабатини билдириши даркор. Уй ишларида ѐрдам бериб, оғирини енгил қилиши аѐлнинг кўнглини кўтаради, ўртадаги мехр-оқибат ришталари мустаҳкамланади.
Бу ҳакда Аллоҳ таоло: "Аёллар ила яхши муомалада бўлиб ҳаёт кечиринглар", деб марҳамат қилган (Нисо, 19).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дунё неъматларининг энг яхшиси салоҳиятли аёлдир", деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида умматларига насиҳат қилганлар. Уммат ҳаѐтидаги жуда мураккаб масалаларни қамраб олган бу насиҳат ислом тарихидаги "Видо хутбаси" дейилади. Унда асосий масалалар қаторидан оила масаласи ўрин олган. Эр-хотиннинг ўзаро муомала маданиятига алоҳида урғу берилган. Жумладан:

Download 294.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling