Samarqand davlat universiteti gulsum tagiyeva, hayriniso husanova oila va gender


Download 294.93 Kb.
bet26/70
Sana13.09.2023
Hajmi294.93 Kb.
#1677181
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70
"Уни қаердан биласиз?" дедим.
"Қачон мендан рози бўлсанг, "Муҳаммаднинг Рабби ила қасам, ундай эмас," дейсан. Қачон аччиқланган бўлсанг, "Иброҳимнинг Рабби ила қасам, ундай эмас," дейсан".
"Тўғри, эй Аллоҳнинг Расули, исмингиздан бошқа сўзни тушириб қолдирмайман", дедим‖ (Имом Муслим ривояти).
Ҳадиси шариф мазмуни шуни кўрсатадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг розияллоҳу анҳонинг кайфиятини ўзлаштириб олганлар ва шерикликдаги ҳаѐтда ундан фойдаланганлар. Бу ҳадиси шарифда икки тарафнинг бирбирларига нозик қарашлари ва илтифотлари очиқ баѐн этилмоқда. Икки хил ҳолатдаги сўзлашувда биргина сўзнинг ўрни алмашиб қолиши сабаби ҳам юксак муомала маданиятидан экани кўринмоқда.
Бу ибратли вазиятдир, икки тараф бир-бирини яхши тушуниши, аѐл эрнинг, эр аѐлнинг риоясини қилмоғи лозим. Икки томон бир-бирининг одатларини – нимадан хафа, нимадан хурсанд бўлишини кайфиятида бўладиган ўзгаришлардан яхши тушуниши зарур. Шунда бир-бирини хафа қиладиган нарсалардан йироқ бўлиб, хурсандчилик келтириб яшашга эришади.
3. Оила ва гендер социологияси - социологиянинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу фан оилани никоҳ асосида ташкил топган, жамият тараққиѐтида муҳим ижтимоий вазифаларни бажарувчи социал институт сифатида ўрганилмоқда.
Оила ва гендер социологиясининг алоҳида ўз вазифалари мавжуддир. Уларга жамият тараққиѐти давомида оиланинг моҳияти ва фаолияти ўзгариб боришини аниқлаш, никоҳ ва оила эвалюциясини ўрганиш, оилани ташкил топиши ва тараққиѐти авлодларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш, оила тарбияси, оиланинг реактив фаолиятининг ва оила ҳуқуқининг ижтимоий моҳиятини очиб бериш, меҳнат тақсимотида оила ўрнини ўрганишга киради. Оила ва гендер социологияси оиланинг табиий, биологик, никоҳ, қариндошлик, маънавий иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар асосида инсонларни бириктирувчи энг кичик бир бўлаги сифатида ўрганилар эди, унинг жамият билан ўзаро боғлиқлигига асосий эътиборни қаратади. Чунки, жамият ташкил топишида унинг давомийлигини таъминлашда оила ижтимоий демографик манба ҳисобланади. Инсоннинг дунѐга келиши, янги авлод пайдо бўлиши, авлодлар алмашинуви асосан оилада содир бўлади. Фарзанд туғилиб, камолга етиб, шахс сифатида шакллангунга қадар лозим бўлган барча таълим-тарбия оила муҳитида берилади. Инсоннинг ота-она, қариндош уруғига, қарияларга, атроф-муҳитга ва табиатга бўлган муносабатлари дастлаб оилада бошланади. Шу билан бирга оила урф-одатларини авлоддан-авлодга етказувчи социал институт ҳисобланади.
Оила асосини эркак билан аѐл ўртасида никоҳ бирлиги ташкил этади. Оила фақат эркак билан аѐл муносабатини эмас, балки эр билан хотин, ота-оналар билан болалар муносабатини ифодалайди.
Оила жамият бағрида ташкил топади, тараққиѐ этиб борар экан, ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоѐн бўлади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, оила тараққиѐтига таъсир этади. Оилада таълим-тарбия хусусиятлари эса жамиятда ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам, оила ва жамият ўзаро боғлиқ ҳолда тараққий этиб ривожланади. Оила тараққиѐтини уч йўналишда танлаш мақсадга мувофиқдир. 1. Оиланинг демографик тараққиѐти 2. Оиланинг ижтимоий тараққиѐти.
3. Оиланинг иқтисодий тараққиѐти.
Оиланинг демографик тараққиѐти деганда оиланинг миқдори, шакланиши ва демографик таркиби маълум даврларда ўзгариб бориши тушунилади. Оиланинг ижтимоий тараққиѐти эса оила аъзоларининг маълумотлилиги даражаси, ижтимоий мавқеи саломатлиги борасида ўзгариш ҳамда уларнинг таълим-тарбия, урф-одат, фан ва маданият табиатда ва жамиятда бўлган муносабатларини такомиллашиб боришидир. Оиланинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқа яшаш учун бўлган нарсалар билан таъминланиши даражасининг ўзгариб бориши унинг иқтисодий тараққиѐтини белгилайди. Кўриниб турибдики, оила ўз моҳиятин билан жамият ҳаѐтида турли қирраларни акс эттиради. Шунинг учун ҳам оила қатор фанларни ўрганиш мавзусидир.
Буларга этнография, демография, тарих ва социология фанлари киради, улар оила вазифаларини ва тараққиѐт йўналишларини алоҳида томонларини ўрганади. Масалан, иқтисодиѐт оилани жамият тараққиѐтида истеъмолчи гуруҳ сифатида ўрганса, этнография оиладаги урф-одат, қадриятларни этник кўламда ўрганади, демография эса асосий эътиборини оиланинг энг муҳим вазифаси бўлиши авлод давомийлигини таъминлашга қаратади. Оила пайдо бўлганидан то ҳозирги даврларга қадар унинг турлари ва ижтимоий-демографик таркиби мунтазам ўзгариб бормоқда. Оила турлари ва таркибида содир бўлган ўзгаришлар, уларга таъсир этувчи омиллар ва эр-хотин ҳуқуқларини тенглаштиришни жамият тараққиѐтининг ҳар бир босқичлари учун алоҳида ўрганиш ҳам оила ва гендер социологиясини асосий йўналишларидан бири оиланинг моҳияти ва фаолиятини ўрганишдир. Оила моҳияти учун фаолияти, яъни у бажараѐтган вазифалар билан белгиланган. Оиланинг энг муҳим вазифаси - бу фарзандларнинг туғилиши, яъни жамият давомийлигини таъминловчи янги авлод яратишдир. Оила бугунги шаклида оила аъзолари бир-бирлари билан умумий турмуш, иқтисодий-мулкий, маънавий-мулкий, психологик муносабатлар, ўзаро жавобгарлик ҳис-туйғулари билан боғланиб турадилар. Оилада ҳар бир оила аъзоларининг ўз ижтимоий ўрни бордир. Оила пайдо бўлиб то тугагунга қадар бир қанча босқичларда ўтади. Улар оиланинг ташкил топиши (никоҳга кириш) биринчи фарзанди туғилиши (фарзанд кўриш фаолиятининг бошланиши) охирги фарзанд туғилиши, охирги фарзанднинг оилада бўлиши, оиласини ташкил этган эр ѐки хотиннинг дунѐдан кўз юмуши. Юқорида келтирадиган жараѐнлар оиланинг ҳаѐти даврлари бўлиб, оила давомийлигига мунтазам қайтарилиб туради.
Ушбу даврларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятлари ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуддир. Оила тарбияси масалаларини ўрганиш ҳам оила ва гендер социологиясидан кенг ўрин олгандир. Оила тарбияси оилада ота-оналар, катта кишилар томонидан болаларни тарбиялаш бўлиб, ѐш авлодни ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Оила тарбиясида оилавий тартиб, оила аъзоларининг бир-бирига муносабати, ота-она ва катта кишиларнинг хулқ-атвори, маданий ва сиѐсий савияси, оила бюджети асосий омил ҳисобланади.
Боланинг гармоник тарбиясини оилавий тарбиясиз амалга ошириш мумкин эмас. Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан бирга қўшиб олиб борилиши ва у билан мустаҳкамланиши лозим, тарбиянинг ҳар икки шаклини бир-бирига қарама-қарши қўйиш асло мумкин эмас.
Зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да ҳам оила эрки, эр-хотин муносабати, хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, оиланинг хонадондаги мавқеи масалалари турли ўринларда ҳар хил муносабатлар билан махсус қайт этилган. Изоҳланган «Авесто» нинг жуда кўп ўринларида бевосита аѐллар мадҳини учратамиз. Жумладан: «Биз аѐлларни ҳамиша ҳурмат қилганмиз» дейилади. Зардушт бўлса «Аѐл ҳуқуқини тахқир этмоқ ѐмон амалдир, у нодонлик белгисидир» дейди. «Ўғил болаларга нисбатан қиз болалар илму дониш ўрганишга киришсинлар. Зероки, улар ота-она манзилида бўлган вақтларида ота хонадонини тартибга солиб, зийнат бериб юрсалар, жуфти халоли манзилига боргач, бола тарбияси, келажак насли таълими билан машхур бўлмоқлари лозим бўлади». Авестода оила бутунлигини сақлаш никоҳ тартиблари, эр-хотиннинг мажбурияти, никоҳни бекор қилиниши сабаби ва шартлари хийла батавсил баѐн этилган. Уйлантирмоқчи, оила қурмоқчи бўлган ҳар бир кишига йўл кўрсатмоқ ва моддий ѐрдам ҳам мазхабларнинг вазифасидир.
Зардушт дейди: «Эй оила қураѐтганлар, яъни йигит, қизлар, Сизларни огоҳлантириб шуни айтмоқчиманки, ҳар бирингиз покиза ҳаѐт йўлида ғайрат қилингиз». Авестода оила қуриш жуфти-халол танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик, ота-она, кексалар маслахатига қулоқ тутиш хусусида ҳам диққатга молик мулоҳазалар мавжуд. Яхши билан ѐмонни фикрларшга диққат қилинг. Хуллас, зардуштийлик диннинг муқаддас китоби «Авесто»да аждодларимизнинг оила ва хотин-қизларни мукаррам тутиш ҳақида пешқадам фикрларни ўз ифодасини топган. Энг муҳим зардуштийлик эътиқодидаги боболаримиз оилани жамиятнинг муқаддас бўлган бўлаги деб билиб, унинг ривожи, равнақи, мустаҳкамлиги учун тизимларнинг ўрганиш социологияни махсус йўналишлари ҳисобланади. Социал институт низом, қоидалар ѐки уларни тўплашни, маҳкама, муассасаларни билдиради.
Социал институтлари ижтимоий ҳаѐтни ташкил этишнинг идора этишнинг (бошқаришнинг регуляция қилишнинг) барқарор шаклларини ўргатувчи соҳадир. Социал институт қисқача таърифда, одамлар социал ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларни англатади. Социал инститлар хаттиҳаракатини нисбатан барқарор шакллар намуналарини авлодданавлодга ўтувчи анъаналар, одатларни қайта такрор хосил қилишини ҳам таъминлайди. Жамиятнинг иқтисодий, сиѐсий, маънавий, ҳуқуқий ва халқаро соҳаларга хос бўлган социал институтларини ажратиб кўрсатиш мумкин. сиѐсий институтлар муайян ҳокимиятни мавжудлигини, иқтисодий институтлар эса моддий неъматларини ишлаб чиқаришнинг тақсимланишини таъминлайди. Жамиятнинг муҳим институтларидан бири оила ҳисобланади. Унинг фаолияти (ота-оналар ва болалар ўртасидаги тарбия усуллари) ҳуқуқий ва ижтимоий нормалар билан белгиланади.
Бундан ташқари жамиятда бир қатор ижтимоий-маданий институтлар (маориф, солиқни сақлаш тизимлари, маданийтарбиявий муакссасалар, фан институтлар) амал қилинади.
Социл институтлар социал муҳит билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу ўзаро таъсир нормал тарзда, шунингдек, норманинг бузилиши шароитида ҳам бўлиши мумкин. Амал қилиш доираси ва вазифаларига қараб социал институларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Релецион институтлари - бу институтлар жинс ва ѐшдан тортиб то касб машғулот тури ва қобилияти мезонларига асосланиб жамиятнинг ролига оид таркибини аниқлаб беради.

  2. Регулиатив (идора этиш) социал институтлар. Бу институтлар шахсий мақсадларининг жамиятда амал қилиб турган нормаларига дахлсиз ҳолда амалга ошириш чегараларини ва бу чегаралардан чиқиб келганда қўлланиладиган санкциялар белгилаб туради.

  3. Интегратив (уйғунлашувчи) социал институтлар. Бу институтлар бир бутун тузимга жамият манфаатларини қондиришга масъул бўлган социал ролни ифодалайди.

  4. Анъанавий социал институт. Бу институтлар одат, маросимлар (норма билан боғлиқдир) ва қариндошуруғчилик томонидан қатъий белгиланган норма билан боғлиқдир.

  5. Маданий социал институтлар. Дин, санъат, адабиѐт билан боғлиқ.

Ҳозирги замон цивилизация томон қадам ташлаѐтган мустақил мамлакатимизда янги маконга монанд бўлган социал институтлар шаклланиши жараѐни рўй бермоқда. Социал институтлар оилани ўзига хос ижтимоий гуруҳ сифатида социалпсихологик текшириб, унда содир буладиган барча жараѐнларни ўрганади. Оилага бўлган илмий қизиқиш болаларнинг туғилишини, шаҳар ва қишлоқ нотекислиги, «муаммоли» оилаларни кўпайиб бораѐтганлиги, оила институтларига ѐшларни муносабатини ўзгариб бораѐтганлиги ва бошқа муаммолар. Оила борасидаги ўзгаришлар:

  1. Оиланинг жамият олдидаги фаолиятини ўзгариб бориши;

  2. Оила аъзоларининг сони ва туғилишнинг камайиши, мураккаб оилали типдан алоҳида мавжуд бўлган алоҳида оилалар типига айланиб бораѐтганлиги;

  3. Оилавий муносабатлар тизимида эр ва хотин фаолиятларининг ўзгариб, оилавий роллар ҳақидаги ижтимоий тасаввурларнинг ўзгариб бораѐтганлиги;

  4. Иқтисодий инқирозларнинг оила аъзолари ўртасидаги муносабатларга таъсири;

  5. Аѐллардаги репродуктив установкаларнинг ўзгариб бораѐтганлиги кабилар ўрганилишнинг керак бўлган муаммолари.

Taraqqiyot xotin-qizlarning ижтимоий меҳнатда бандлиги, jamiyatda аѐлларнинг tugun o‗rni, роли ҳақидаги тасаввурлар ўзгаришининг ўзи психология ва социологияда оилани кичик гуруҳ сифатида ўрганишга олиб келади.

Download 294.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling