Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnalogiya Universiteti 1kurs 110 guruh talabasi Otamaksimova Mehrinisoning “O’zbekistonning eng yangi tarixi“ fanidan taqdimot ishi


АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ


Download 1.03 Mb.
bet5/10
Sana08.02.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1176501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Otamaksimova Mehriniso

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ.

  • Ўзбекистон Республикасида адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида яратилган миллий истиқлол ғояларини ёрқин бадиий шаклларда акс эттирган. Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва ҳоз. юксалиш жараёнларини ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук санъат асарлари учун берилади. 1991 йил 6 февралда таъсис этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралидаги қарори билан бу мукофотни бериш тартиби такомиллаштирилган. Мукофот 1997 й.дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Наврўз байрами арафасида берилади. Бу мукофотни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва б. ишларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик бўйича Давлат мукофотлари қўмитаси бажаради. Мукофотланганларга Абдулла Қодирий тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1994 йилда 5 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.

АЛИШЕР НАВОИИ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

  • Ўзбекистон Республикасида бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофот. Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар хазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун берилади. 1989 й. 13 сентябрда таъсис этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 й. 13 февралдаги қарори билан мукофотни бериш тартиби такомиллаштирилган. 1996 й. 13 февралдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида берилади. Мукофотга тақдим этилган ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва муко-фотлаш билан боглиқ бошқа ишларни бажариш учун ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Адабиёт, санъат ва меъморчилик бўйича Давлат мукофотлари қўмитаси тузилган. Мукофотланганларга Алишер Навоий тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1991 йилда 9 киши, 1994 йилда 12 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.

  • Download 1.03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling