- “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз” медали.
- “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз” медали – олий даражадаги мукофот. 1994 йил 5 майда таъсис этилган. Давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар учун берилади. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга “Олтин Юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз” медалига биринчи бўлиб “Суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун” Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов сазовор бўлди. (1994 йил. 5 май).
- Шунинг 1995 й. 30 августдаги Фармон билан Бўрон Рўзиев, А. Н. Панин, Эркин Алимуҳамедов, Муяссар Темирова, Комилжон Мамажоновлар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирландилар.
“Мустақиллик ордени” - “Мустақиллик ордени” – мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлаш, республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалар учун берилади. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.
“Амир Темур” ордени - “Амир Темур” ордени давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиётва санъатни, шу жумладан ҳарбий маҳоратни ривожлантиришда қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. Ушбу орден билан, шунингдек, давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни ҳамда халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ишига ҳисса қўшганлик учун ҳам тақдирланадилар. “Амир Темур” ордени билан Ўзбекисстон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. 1996 йил 26 апрелда таъсис этилган (шу орденни таъсис этиш ҳақидаги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрида қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига тегишли тузатишлар киритилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |