Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnalogiya Universiteti 1kurs 110 guruh talabasi Otamaksimova Mehrinisoning “O’zbekistonning eng yangi tarixi“ fanidan taqdimot ishi


I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени


Download 1.03 Mb.
bet9/10
Sana08.02.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1176501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Otamaksimova Mehriniso

I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени

  • «Соғлом авлод учун» ордени — оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлар учун берилади. 1993 йил 7 майда таъсис этилган. Ушбу орден икки даражадан иборат: 1 даражали «Соғлом авлод учун» ордени—орденнинг олий даражаси бўлиб, бу орден билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, инсон экологиясини яхшилашда, жисмонан ва аҳлоқан соғлом авлодни, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватани — мустақил Ўзбекистонга ҳар томонлама содиқлик ва ундан фаҳрланиш олий туйғуларини тарбиялашда, оналик ва болаликни таъминлаш учун муносиб моддий ва маънавий замин яратишда Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги жуда катта хизматлари учун мукофотланадилар.
  • II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан соғлом авлодларни камол топтириш ишига катта ҳисса қўшган, оналик ва болалик тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилувчи кишилар, ногирон ва етим болаларнинг васийлари, болалар ва оналикка нисбатан мунтазам олий хайр-эҳсон кўрсатувчи - жамоат ташкилотлари, хўжалик тузилмаларининг вакиллари мукофотланадилар.

«Меҳнат шуҳрати» ордени

  • «Меҳнат шуҳрати» ордени — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун берилади. 1995 йил 6 майда таъсис этилган.

I ва II даражали «Шон-шараф» ордени

  • «Шон-шараф» ордени — Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлар учун берилади. 1995 йил 6 майда таъсис этилган. Икки даражадан иборат: I даражали «Шон-шараф» ордени; II даражали «Шон-шараф» ордени.

«Дўстлик» ордени

  • «Дўстлик» ордени — Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлар учун берилади. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling