Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 383.36 Kb.
bet55/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Устама харажатлар– асосий харажатларга қўшимча бўлиб, улар билан бирга ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилувчи, ишлаб чиқариш ва корхона бошқарувига хўжалик хизмати кўрсатиш харажатлари.

Фан-техника тараққиёти - фан, техника, технологиялар ривожланиши, меҳнат предметлари, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг узлуксиз ривожланиш жараёни.

Фирма - ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва сотишни бир умумий бошқарув (ва умумий фирма номи) остида бирлаштирувчи, корхона ёки турли мулкчилик шаклидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар мажмуаси.

Фойда – корхона фаолиятининг якуний молияий натижалари; пул тушуми ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Фонд қайтими – асосий ишлаб чиқариш фондларининг бир сўмига тўғри келувчи маҳсулот миқдори.

Фонд сиғими –фонд қайтимига тескари бўлган нисбат. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида ҳисобланади.

Фондлар билан таъминланганлик – асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланганлик кўрсаткичи (асосий ишлаб чиқариш фондларининг корхонанинг ҳар бир ходими ёки ишчисига тўғри келувчи ҳажми).

Франчайзер - франчайзи билан франчайзинг шартномаси имзоловчи йирик корхона (корпорация, фирма ва ҳоказо).

Франчайзи (оператор) – йирик франчайзер корхона билан битим тузувчи кичик корхона.

Франчайзинг - йирик ва кичик тадбиркорликнинг аралаш шакли; ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатлари.


Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling