Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 383.36 Kb.
bet21/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Қисқа хулосалар
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан аввалги техник, саноат, молиявий режалар ўрнига бизнес-режалар вужудга келган бўлиб, корхона фаолиятининг жорий ва истиқболдаги стратегиялари белгилаб берилувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Бизнес-режа учта асосий функцияни бажаришга имкон беради: биринчидан, бизнес концепцисини ишлаб чиқиш, иккинчидан, бизнес-режани амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлаш ва учинчидан, корхонанинг жорий фаолиятини бошқариш воситаси ҳисобланади.
Бизнес-режа бир нечта бўлим ва кўрсаткичлардан иборат бўлиб, уларнинг сони корхонанинг ҳажми, ўзига хосликлари ва бошқа хусусиятларига боғлиқ бўлади. Илмий адабиётларда 8 - 12 бўлимдан иборат бўлган бизнес-режалар тавсия қилинади.
Бизнес-режа амалиётда асосан икки босқичда тайёрланиб,бу босқичларнинг ҳар бирида мос келувчи вазифалар бажарилади. Бизнес-режанинг ҳаётийлиги кўп жиҳатдан уни тайёрловчилар, биринчи навбатда иқтисодчиларнинг малакаси ва тажрибасига боғлиқ бўлади.


Муҳокама ва назорат саволлари

  • Бизнес-режанинг мазмуни ва моҳияти нимада?

  • Корхона миссияси нма ва у қандай ишлаб чиқилади?

  • Мақсадлар қандай аниқланади ва унинг миссиядан фарқи нимада?

  • Бизнес-режа қандай маълумотлардан иборат бўлади?

  • Бизнес-режани тузиш учун маълумотларни қайси кетма-кетликда тайёрлаш керак?

  • Бизнес-режани тузиш босқичлари ва уларнинг фарқи нимада?

  • Ишчи бизнес-режа қандай вазифаларни бажаришга қаратилган?

  • Бизнес-режанинг асосий бўлимларини санаб беринг?

  • Бизнес-режа қандай талабларга жавоб бериши лозим?

  • Бизнес-режани ишлаб чиқиш учун жавобгарлик кимнинг масъулиятида бўлади?



Бизнес режанинг тузилиш тартиби.
Бинес режа тузиш учун кетадиган вақт тадбиркорнинг тайёргарлигига ва тажрибасига боғлиқ бўлади. Одатда унга 200 соатдан кам бўлмаган вақт кетади. Режа оддий ва кенг ёритилган бўлиши керак.Чунки сармоячи у билан танишгандан сўнг таклиф қилинаётган лойиҳа ҳақида тасаввурга эга бўлиши ва унинг мақсадини тушиниши керак, ундан ташқари режа устида олиб борилган иш тадбиркорнинг ўзига ҳам ҳамма нарсани яхши ўлчаш имконини беради.
Бинес режанинг таҳминий стурктураси:
1 титул варақаси
а) фирманинг номи ва манзили
б) таьсисчилар номлари ва манзиллари
в) таклиф қилинаётган лойиҳа моҳияти
г) лойиҳанинг қиймати
д) махфийлликга изоҳ
2. кириш қисми
Таклиф қилинаётган лойиҳанинг асосий қоидалари (3-4) варақ.
3. тармоқдаги иш ҳолатинг таҳлили.
а) мавжуд ҳолат ва унинг ривожланиш тенденциялари
б) потенциал рақобатчилар
в) потенциал истьмолчилар
4. таҳлил қилинаётган лойиҳанинг моҳияти
а) маҳсулотлар
б) ҳизматчилар
в) офис учун бино,унинг учун асбоб-ускуна
г) маьмурий ва ишлаб чиқариш ходимлари
д) тадбиркорнинг ўзи ва шериклари тўғрисида маьлумотлар.
5. ишлаб чиқариш режаси
а) ишлаб чиқариш жараёнининг қайси операцияларини субпудратчиларга топшириш мўлжалланмоқда
б) ишлаб чиқариш бинолари
в) дастгоҳлар, асбоб-ускуналар
г) хом ашё таьминотчилари
6 маркетинг режаси
а) баҳолар
б) сотиш каналлари
в) реклама
г) янги маҳсулот прогнози
д) мақсадли кўрсатгичлар
7 Ташкилий режа
а) мулк шакли
б) шериклар ва асосий пайчилар ҳақида маьлумотлар
в) шериклар (пайчилар жавобгарлигининг даражаси)
г) бошқарув таркиби асослари ҳақида маьлумотлар
д) ташкилий стуруктура вазифаларининг тақсимланиши.
8 ҳавф-ҳатарни баҳолаш.
а) корхонанинг заиф томонлари нимадан иборат
б) янги технологияларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли
в) муқобил стратегиялар.
9. молиявий режа
а) даромодлар ва ҳаражатлар режаси
б) пуллар ва тўловларнинг келиб тушиш режаси
в) балансли режа
г) ўз-ўзини қоплаш нуқтаси
д) маблағлар манбаалари ва улардан фойдаланиш
10. иловалар
а) хатлар
б) шартнома, лицензиялар ва бошқалар нусҳалари
в) маълумотлар олинган ҳужжатлар нусҳалари
г) таьминотчилар прейскуратлари.

Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling