Sanoat ekologiyasi


Организмлар, улар бор туркуми, экосистемалар барқарорлиги биохилмахиллик билан чамбарчас боғлиқдир


Download 0.97 Mb.
bet6/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1320957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши

3.1 Организмлар, улар бор туркуми, экосистемалар барқарорлиги биохилмахиллик билан чамбарчас боғлиқдир. Бу бобда асосий эътибор экосистемалар барқарорлигига қаратилган. Экосистемалар барқарорлиги — амалий экологиянинг энг муҳим муаммоларидан биридир, кенг маънода эса биосфера ва жамият барқарор ривожланиш концепциясидир. Бу концепция БМТ дан атроф-муҳит ва ривожланиш Дунё комиссиясидан «Бизнинг умумий келажагимиз» номли ҳисоботида 1987 йилда ўқиб эшиттирилди. Кейинчалик эса «Повестка 21» ҳужжатида ва Рио-де-Жанейро конференцияларида ривожлантирилди. Экотизимлар барқарорлиги. Тўсқинлар. Барқарорлик тушунчаси. Ҳар қандай экосистема элементлар доимий ҳаракатда бўлишига қарамай, у барқарорлик тушунчаси билан таърифланади. Бу хусусиятсиз экосистема узоқ вақт мавжуд бўла олмайди. Шундай қилиб, барқарор бўлиши учун ҳар қандай факторлар таъсири остида ўз тузилмасини сақлай билиши лозим. Ўз навбатида экологик барқарорлик - бу экосистемаларнинг факторлари, муҳит, инсоний таъсирларга қарши туриш қобилиятидир.
3.2 Тескари алоқа. Кибернетика нуқтаи назаридан экосистемалар барқарорлиги тескари алоқа мавжудлиги билан таъминланди. Тескари алоқа принципи - системадан бошқарувчи элементи бошқарилаётган элементлардан маълумот олади ва бу маълумотлар орқали кейинги бошқарув жараёнига тузутишлар киритади. Буни йиртқич - қурбон системаси мисолида кўриб чиқиш мумкин. Қурбонлар сони кўпайса, йиртқичлар сони ҳам кўпаяди. Бу ижобий тескари алоқа. Лекин бунда йиртқичлар сони сезиларли қисқарувга олиб келади. Бу салбий тескари алоқа бўлиб тизимни бошланғич ҳолатига олиб келади. Тўсқинликлар. Баъзан тескари алоқа бузилиши ҳам мумкин. (Масалан тўсқинликлар, янги йиртқич пайдо бўлди, қурбонлар кўпайиши учун табиий шароитлар ноқулай келди). Натижа ижобий бўлади, чунки табиий танлов рўй беради. Лекин тўсқинлик узоқ вақт давом этса қурбонлар бутунлай йўк бўлиб экосистема бутунлай бузилади. Барқарорлик турлари. Локал ва глобал (махаллий ва умумбашарий) барқарорлик фарқланади. Барқарорликни экотизим мураккаблиги билан боғлиқлиги. Кибернетик экосистемалар баркарорлиги маромга келтирувчи элементлардаги маълумотлар сонига боғлик. Ҳар бир ташқи таъсир бирор нарса билан тикланиши лозим. Экологик тизимни трофик график кўринишида кузатиш мумкин. (Йиртқич-қурбон ўзаро муносабатлари мисолида). (3.1. расм). Реал мавжуд алоқалар ўзаро муносабати экотизим боғлиқлиги номини олди. Ю. М. Свирижевнинг (1963) қайд этилишича экотизим барқарорлиги ва унинг мураккаблиги бир вариантли эмас ва сезиларли даражада трофик занжирлардаги ўзаро ҳаракатларга боғлиқ. Шиддатли ўзаро ҳаракатларда барқарорликнинг бўлиши мумкин эмас.







    1. Download 0.97 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling