Sanoat ekologiyasi


Инсоният барқарорлик омили сифатида


Download 0.97 Mb.
bet8/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1320957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши

3.4 Инсоният барқарорлик омили сифатида. Инсон биомассаси 1,8*10 т ни ташкил этади. У продуцентлар биомассасини 30 марта редуцентлар массасидан 1,1*104 марта, консументларни 1,5*104 марта редуцентлар массасидан 1,1* 103 марта кўпдир. Бу ердан кўриниб турибдики, инсон ўз биомассаси билан ҳар қандай турдан устун. Инсон биосферанинг бош доминант тури ҳисобланади. У барқарорлик ва нобарқарорликни таъминлайди. Инсон ҳар қандай биологик турни йўқ қила олади. У шу хусусиятлар ва имкониятлар билан биосферанинг барқарор ривожланиш кафили сифатида чиқа олади.
Муаммолар. Бир қанча муаллифлар шуни кўрсатадики, турлар хилма-хиллиги ва барқарорлик ўртасидаги алоқа мураккаброқ, улар ўртасидаги ижобий тузатишлар иккиламчидир. Кўп ҳолатларда экотизим барқарорлиги юқори хилма-хилликни таъминлайди.
3.5 Барқарор ривожланишга ўтиш концепцияси Ҳаёт ва тирик организмлар, улар авлоди доимий айланишига қарамай Ер юзидаги энг барқарор ҳолатдир. Шунинг учун ҳам у миллиардлаб йил мавжуддир, у шаклан ўзгаради, лекин биомассани етиштиради ва хилмахилликни ўстиради. Шунинг учун хилма-хиллик ва барқарор ривожланиш муаммолари ўзаро боғлиқдир. Барқарор ривожланиш. Барқарор ривожланиш сиёсий, иқтисодий, экологик мақсад сифатида бутун дунё мамлакатларида тан олинди. Барқарор ривожланиш муаммоси ҳозирги кунда инсон ва табиат ўзаро алоқалар ҳарактери тусини олди ва табиий муҳим инқирозга олиб келувчи иқтисодий ривожланиш сифатида таърифланади. Швед олимлари қуйидаги таърифни мисол келтиришади. «Жамият ўз ресурсларидан шундай фойдаланиши керак-ки, токи у ўз фаолияти ривожлантира туриб бу ресурсларни тугатмаслиги лозим». И.А.Каримов «Хавфсизлик, барқарорлик, барқарор ривожланиш мустаҳкам дунё фундаментини, тўкислик, ҳар бир мамлакатнинг равнақ топиши учун шароит яратади... Ҳар бир инсонга келажакка тик қарашга ҳуқуқ беради» деб кўрсатади. Академик Н.Р.Хамраев муаллифдошлари билан биргаликда «барқарор ривожланиш» га қуйидагича таъриф беради: «Барқарор ривожланишижтимоий-иқтисодий соҳанинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш қобилияти, керакли ҳолатларида бир турни иккинчисига ўтказмоқ, бунда ресурслар қайта тикланади, бошқаларига алмашинади. Барқарор ривожланишнинг бошқа таърифи мамлакат, минталитети ёки дунё барқарор ривожланиш деганда биз аҳолининг ҳозирги эҳтиёжини қондирувчи, лекин келажак авлодимизни хавф остига, қўймасдан бўлган ривожланишни тушунади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling