Sanoat ekologiyasi
Download 0.97 Mb.
|
Курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йоханнесбургда (ЖАР) дунё форуми (Саммит)
3.6. РИОдаги дунё форуми - 92. Юқоридаги асослардан келиб чиққан ҳолда, 1992 йил БМТ Рио-де-Жанейрода атроф-муҳитни муҳофаза қилиши ва ривожланиш бўйича халқаро анжуман ўтказди. Бу тарихда юқори савияда ўтказилган энг йирик анжуман ҳисобланади. (анжуман ишларида 179 мамлакат президентлари ва премьер министри иштирок этдилар). Анжуманда қуйидаги муҳим ҳужжатлар қабул қилинди: Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш Декларацияси XXI аср учун кун тартиби, БМТ нинг барқарор ривожланиш муаммолари бўйича бир нечта конвенциялар. Бу ҳужжатлар бунинг асосий мақсадимиз бўлмиш бутун дунё халклари учун нормал экологик шароит ва соғлом иктисод яратишдир. 156 мамлакат томонидан биологик хилма-хиллик конфенцияси имзоланди. 1993 йилда у Халқаро далолатнома сифатида кучга кирди. Ўзбекистон Республикаси ҳам бу конвенцияга қўшилган. Тарихий хужжатлар қайд этилишича табиий ресурсларнинг сезиларли қисми ишлатиб бўлинган, экологик муҳит эса кун сайин ёмонлашиб бормоқда, инсоният эса эски ривожланиш йўлига амал қилишни хоҳламайди. Шунинг учун дунё бўйича битта масала турибди - барқарор ривожланишга ўтиш, яъни қондириш, фақат бундай имкониятларни келажак авлод учун сақлаганда ҳолда натижада бу дунё анжуманида 170 пунктлик ечимини лозим бўлган режа тасдиқланди. 44 пунктида: «Биохилма-хиллик бунинг ҳаётимизда умуман барқарор ривожланиш жараёнида ва қашшоқликни бартараф этишда асосий рол уйнайди. Бизнинг Замин учун мухим аҳамият эга ва халқларнинг маданий яшаши учун манба яратади».
Йоханнесбургда (ЖАР) дунё форуми (Саммит) «Рио+10». БМТ бош котиби Кофе Аннан таъкидлаганидек мақсад: «1992 й Саммитида ҳукуматлар ўз зиммасига олган мажбуриятлар бажариш». Бу анжуман 26 августдан 4 сентябргача 2002 йил булиб утди. Унда 190 мамлакат делегатлари, 104 давлат ва хукумат рахбарлари иштирок этишди. Саммит ишларида Ўзбекистон делегацияси Халқаро «Экосан» фонди сифатида иштирок этди. Саммитда бир қанча глобал халқаро келишувлар ҳал этилди, шунингдек барчага атроф муҳит инқирозини бартараф этишга қаратилган ташаббус билан чиқишга имкон берилди. Кофи Аннан 5 та асосий сферани белгилиб берди-сув, канализация энаргитека, соғликни сақлаш, қишлок хўжалик, ишлаб чиқариш, биологик хилма-хиллик экосистема бошқарувчи Форумда 100 дан ортиқ дунё лидерлари ўз фикрлари билан чиқишди. Табиий ресурслар шу даражада ишлатилганки, уларни кайта тиклаб бўлмайди ва бунда асосий зарар инсониятларга етказилади. Бугунги кунда сарф ишлаб чикариш 25 % га Замин экологик имкониятларидан юқоридир. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling