Sanoat ekologiyasi
-расм. Экологик фаолият имкониятлари
Download 0.97 Mb.
|
Курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- «...барча таълим муассасаларида экологик таълим мажбурий»
- 2.1 Хилма - хиллик - моддий дунё хусусияти.
2 -расм. Экологик фаолият имкониятлари
Узлуксиз экологик таълим қуйидагича бўлмоғи зарур: 1- босқич – оилада ва мактабгача таълим муассасаларида; 2-босқич мактаб-академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги экологик таълим; 3-босқич – олий ўқув юртларидаги таълим; олий таълимдан кейинги босқич – кадрларни қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда малакасини ошириб бориш; олий босқич - аспирантура, докторантура. Ўзбекистонда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда «...барча таълим муассасаларида экологик таълим мажбурий» деб белгиланган. Ўрта мактаб, лицей ва коллежларда экология бўйича алоҳида фан ўқитилиши зарурдир. Бу барқарор ривожланиш учун таълимнинг асосини ташкил қилиши лозимдир. БМТ барқарор ривожланиш учун таълимни 2005-2014 йиллар давомида хар бир мамлакатда амалга оширишни режалаштирган. XXI аср-экология асри бўлиши шубҳасиздир. Ҳар бир инсон она сайёрамиз табиатига зиён етказмасдан ўзгартириши, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиши ва яшаш муҳитини сақлашдек муқаддас ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозимдир. 2.1 Хилма - хиллик - моддий дунё хусусияти. Хилма-хиллик табиатнинг асосий хусусиятларидан биридир. Бу хусусиятлар тирик организмлар ва экотизимларда ўзига хосдир. Табиатда бўладиган жараёнлар хилма-хиллик бўлиши ва шу хилма-хилликларни бир-бирига узвий боғлиқ бўлиши барқарорликни юзага келтиради. Бугунги етарли режадаги ёркин табиатни мустахкам ҳусусиятидан бири хилма-хилликдир. Дунёда жамики мавжуд табиат хилма - хиллик билан ифодаланади. Ҳаттоки, кичик дунё иккиуч элементар заррачаларни чегараламайди. Агар у ҳаракатда бўлиб, ривожланар экан (организмлар, ер, коинот, юлдуз ва четдаги тизимлар) у ҳолда билишда давом этади, қайсики хилма-хиллик ҳолати объектив равишда ва ўзига ҳос тарзда жами моддий тизимларга мавжуд бўлади. Экологик муаммолар ҳақида давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаб ўтганидек, экологик мувозанат, иқлим, одамларнинг ҳаёт ва фаолият шароитларининг бузилишига ҳам олиб келади. Бу муаммо сўнгги йилларда янада кескинлашди. МДҲга аъзо бўлган бир қанча мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига бетартиб суратда ўтиши, табиий ва минерал-хом ашё захираларидан фойдаланишда бошқарувнинг барҳам топгани, назорат қилинмаганлиги натижасида улар исроф қилинди. Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади. Экология ҳозирги замоннинг кенг микёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида инсон билан табиатнинг ўзаро таъсирига оид бир қатор муаммоларни ҳал этиш фақат бир мамлакат доирасида чекланиб қола олмайди. Уларни бутун сайёрамиз кўламида ҳал қилиш зарур. Кўриниб турибдики, табиий муҳитни инсон юритадиган хўжалик фаолиятининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўпгина муаммолар кенг кўлам касб этади. Шу сабабли улар факат халқаро ҳамкорлик асосида ҳал қилиниши лозим. Экология муаммоси ер юзининг ҳамма бурчакларида ҳам долзарб. Фақат унинг кескинлик даражаси дунёнинг турли мамлакатларида ва минтақаларида турличадир. 1992 йил Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида хилма-хиллик масалалари бўйича катта йиғилиши бўлиб ўтди. Шундан кейин орадан 10 йил ўтиб, 2002 йилда Жанубий Африка Республикасининг Юханесбург шаҳрида яна хилма - хиллик бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда жаҳоннинг 100 дан ортик мамлакатлар раҳбарлари ва вакиллар иштирок этишди. Айниқса, хилма - хиллик ҳудди биосфера каби ўзига хос юксак ташкилий тизимдир. В.И.Коробкин ва Л. В. Передельский таъкидлаганидек: «Биосфера эволюцияси, аниқ гувоҳлик берадики, ҳар қандай биосферадаги таъсир табиий ёки антропоген уни гомеостоз биохилма-хиллик ҳисобидан сақланишини таъминлайди». Агар илгари кўпгина такомиллашган, кўринишлар кичкина мукаммал кўринишлари сиқиб чиқарган деб ҳисоблаган бўлса, у тушунарсиз бўлиб қолди, негаки ерга ҳар-хил миллионлаб кўринишдаги организмлар керак, шу жумладан такомиллашмаганларидир, ерга шундай содда жонзотлар борки, улар ҳудди бактерия ва кўк яшил сув ўтлари каби яшашда давом этмоқда. Қайсики, мантиқан эволюцияни қайтармаслиги ва кўринишларининг такомиллашуви илгариданоқ йўқолиши керак эди. Хилма-хил ҳусусиятлар ҳаётини ва бу табиат сир синоатини кўплар тушунтирмоқда. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling