Савол Болаларнинг мактабгача таълим муассасасига келгандан


Download 119.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana13.02.2023
Hajmi119.55 Kb.
#1194789
1   2   3   4
Bog'liq
Savol Javob

Тайёрлов босқичи ўз ичига ижтимоий педагог томонидан муайян вазият 
асосида қабул қилинадиган бир қанча чора-тадбирларни қамраб олиши керак. 
Савол – 3. Мактабгача таълим муассасасида муассаса ва оила 
ўртасида бола учун амалий босқич қандай тамойилларни ўз ичига 
олади? 
● оила ва таълим муассасасида болага бир хил ёндашувни шакллантириш; 
● оила билан алоқалар – боланинг МТМга қатнай бошлаганида 3-4 кун 
мобайнида онасининг иштирок этиши
● ахборот базасининг кенгайиб боришини эътиборга олиш; 
● болаларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлаш. 
Боланинг ривожланиш ва дастлабки билим олиши тўғрисида ҳар бир 


оила ва жамият билиши зарур бўлган муҳим тавсиялар: 
● Ҳаётнинг дастлабки 8 йили, айниқса дастлабки 3 йили мобайнида бола 
оладиган ғамхўрлик ва диққат-эътибор ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
унинг бутун ҳаётига таъсир кўрсатади. 
● Гўдаклар ҳаётининг дастлабки лаҳзаларидан бошлаб, ўрганишни 
бошлайдилар. Улар меҳр-муҳаббат, алоҳида диққат-эътибор ва 
бунга қўшимча равишда тўйимли овқатланиб, тўғри парвариш қилинсалар, 
тез ўсиб улғаядилар ва билимларни тез ўзлаштирадилар. 
● Мураббийлар болалар томоша қилишлари, эшитишлари, ушлаб қўришлари 
ва ўйнашлари учун уларга янги ва қизиқарли нарсалар бериб, ўсиб-
улғайишлари ва ўрганишларида ёрдам беришлари мумкин. 
● Гўдаклар ва ёш боларни узоқ вақт қаровсиз қолдириб бўлмайди. Бу 
уларнинг жисмоний ва ақлий ўсиб-улғайишини секинлаштиради. 
● Қиз ва ўғил болалар озиқ-овқат, диққатэътибор, ғамхўрликка тенг 
миқдорда муҳтож бўладилар. Болалар бирор нарса қилишни ўрганаётган ва 
янги сўзларни айтаётганларида уларнинг ҳаммасини рағбатлантириш ва 
мақташ зарур. 
● Боланинг жисмоний ва ақлий ўсибулғайиши қониқарсиз бўлса, ота-оналар 
шифокорга маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари зарур. 
● Боланинг дастлаб ўз она тилини ўргатиб, уларнинг мушоҳада юритиш ва 
фикр-мулоҳазаларни ифода этиш қобилиятларининг камол топишига ёрдам 
бериш мукин. Болалар тилни қўшиқлар, оилавий воқеа-ҳодисалар, шеърлар 
ва турли ўйинлар воситасида тез ва осон ўргандилар. 
● Барча болалар ривожланганлик даражасига мувофиқ турли ўйинчоқлар 
ўйнашлари керак. Дўкондан сотиб олиган ўйинчоқлар билан бир қаторда сув, 
қум, картон қутилар, тўртбурчак шаклдаги ёғоч бўлаклари, ўйинчоқ идишлар 
ва қопқоқлар ҳам яхши восита бўлиб хизмат қилади. 

Download 119.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling