Савол Болаларнинг мактабгача таълим муассасасига келгандан


Савол – 4. Мактабгача ёшдаги бола қандай ривожланади (5-6 ёш)


Download 119.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana13.02.2023
Hajmi119.55 Kb.
#1194789
1   2   3   4
Bog'liq
Savol Javob

Савол – 4. Мактабгача ёшдаги бола қандай ривожланади (5-6 ёш). 
Бола қила олиши 
керак 
● Кўрсатилган йўлдан юра олиши 
● Маъноли гаплашиш ва кўплаб турли сўзларни 
қўллаши 
● Қарама-қаршиликларни тушуниши (масалан, семиз 
ва ориқ, узун ва қисқа) 
● Бошқа болалар билан ўйнаши 
● Доимий ёрдамсиз кийина олиши 
● Содда саволларга жавоб бера олиши 
● 5 тадан 10 тагача нарсаларни санай олиши 
● Қўлини юва олиши 
Ота-оналар ва 
мураббийларга 
маслаҳатлар 
● Боланинг гап-сўзларига қулоқ тутинг 
● Бола билан тез-тез муомала қилинг 
● Агар бола дудуқланса, унга шошилмасдан дона-
дона қилиб гапиришни таклиф қилинг 
● Ҳикоялар ўқиб беринг ва айтиб беринг 


● Болани турли ўйинларга ва янги нарсаларни 
ўзлаштиришга рағбатлантиринг 
Хавотирли 
белгилар 
● Бола қандай ўйнаётганига эътибор беринг. Агар у 
қўрқоқ, жаҳлдор ва ғазабланган бўлса, 
булар руҳий муаммолар ёки нисбатан ёмон 
муносабатнинг натижаси бўлиши мумкин. 
Савол – 5. Амалий фаолиятда болаларнинг ижтимоийлашуви ва 
маънавий-жисмоний ривожланишига ижобий таъсир этиш учун 
тарбиячи ва ота-оналар ҳамкорликда амалга оширишлари керак бўлган 
қандай тавсиялар бера оласиз? 
● Ёш болалар теварак-атрофдагиларни кузатиб, уларга тақлид қилиб, 
ижтимоий муомала кўникмаларини ҳосил қиладилар. Шу асно қандай хулқ-
атворлар мақбул, қайсилари номақбул эканини билиб оладилар. 
● Болаларни турли мазмунли ўйинларга ва изланишга рағбатлантириш 
уларнинг жисмонан, ақлан ва ҳис-туйғулар борасида камол топишлари ва 
билим олишларида кўмаклашади. 
● Болалар ўз яқинлари ва қариндошуруғларига тақлид қилиб, ўзларини 
қандай тутишни ўрганадилар. 
● Барча ота-оналар ва мураббий-тарбиячилар боланинг ўсиб-улғайиши ва 
камол топиши кўнгилдагидек эмаслигидан далолат берувчи белгиларни яхши 
билишлари зарур. 

Download 119.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling