Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Савол: Ион алмашинув (ФСД) фильтрини ишлаш принципи ва характеристикаси. ФСД ни регенерация қилиш кетма-кетлигини тушинтириб беринг?


Download 91.61 Kb.
bet22/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

43. Савол: Ион алмашинув (ФСД) фильтрини ишлаш принципи ва характеристикаси. ФСД ни регенерация қилиш кетма-кетлигини тушинтириб беринг?
Жавоб. Аралаш ионитли фильтр (ФСД) фильтрларида сувни тозалаш жараёни ион алмашиниш принципига асосланган. Фильтр смолалари жуда кўплаб мусбат ва манфий зарядланган қисмлардан иборат. Тоза фильтрда анион смоласини деярли тўлиқ гидратлар (ОН-), катион смоласини эса водород (Н+) ионлари эгаллаган бўлади. Сувдаги тузларнинг аниони эса анионитдан ўта туриб, ОН- анионига; катиони эса катионитдан ўта туриб, Н+ катионига алмашинади.
Бундай холатда ФСД смолаларидан ўтган сувнинг анионлари (SO-4, CO-3) анионитга, катионлари (Ca+,Mg+) катионитга бирикиб қолади.

CaSO4 + 2ROH = Ca(OH)2 + R2SO4


MgCO3 + 2ROH = Mg(OH)2 + R2CO3 ( 1 )

Ca(OH)2 + 2RH = 2H2O + R2Ca


Mg(OH)2 + 2RH = 2H2O + R2Mg ( 2 )

ФСД дан тозаланиб чиқаётган сувнинг электр ўтказувчанлиги 0.25мкС/см бўлгандан сўнг фильтр ишдан тўхтатилиб, регенерация қилинади.


Анионит регенерацияси ишқор (NaOH) билан амалга оширилади:

R2SO4+ 2NaOH = NA2SO4 + 2ROH


R2CO3 + 2NaOH = NA2CO3 + 2ROH (3)
R2SiO2 + 2NaOH = NA2SiO2 + 2ROH

Катионит регенерацияси сульфат кислота (H2SO4) билан амалга оширилади:


R2Ca + H2SO4 = CaSO4 + 2RH


R2Mg + H2SO4 = MgSO4 + 2RH (4)


44. Савол: Қувурузатгичлар ва уларнинг таснифи?
Жавоб: 10 МРа (100 кг/см2) гача бўлган босимдаги барча қувурузатгичлар, узатилаётган модданинг хавфлилик (портлаш-ёнғиндан хавфли моддаларнинг зарарли хусусиятлари) синфига кура учта (А,Б,В) гурухларга, хамда мухитнинг ишчи параметрлари (босим ва харорат)га кура 5 тоифа (I. II. III.IV.V)га бўлинади.
Таркибида хажми буйича 0,1 % ва ундан кўп микдорда водород сулфиди бўлган нефт махсулотлари А (б) гурухига киритилади, камрок микдорда булганда мухит гурухини асосий компонент буйича аникланади.
Узатилаётган муайян мухитнинг гурухини белгилашда, унинг кайси умумий гурух (А, Б, В) га, кайси кичик гурух (а, б, в) га мансублиги ва хавфлилик синфи хисобга олинади.
Қувурузатгичлар гурухини белгилашда узатилаётган мухитнинг гурухи инобатга олинади. Масалан «А (б) гурухдаги қувурузатгич» деганда А (б) гурухдаги мухит узатилаётган қувурузатгич тушунилади.
Турли компонентдаги мухитни узатаётган қувурузатгич гурухини, масъулияти юкорирок хисобланган компонентга қараб белгиланади. Масалан, умумий аралашмада 1,2,ва 3 синфга мансуб хавфли моддалар мавжуд булганда ва улардан бирортаси инсон халокатига олиб келса, қувурузатгич гурухини айнан уша мода буйича белгиланади.
Агар ўзининг физик-кимёвий хоссаси бўйича хавфли хисобланган компонент, жуда оз микдорда аралашма таркибига кирган бўлса, қувурузатгични қўйи масъулиятли гурух ёки тоифага киритиш масаласини лойихаловчи ташкилот (лойиха муаллифи) белгилайди.
Хар бир курилма буйича, қувурузатгичларни хавфсиз ишлатиш бўйича жавобгар шахс томонидан қувурузатгичларнинг рўйхатини тузиш керак. Рўйхат икки нусхада тузилиб, бир нусхаси жавобгар шахсда, бошкаси ТНХ ходимида сакланади.
10 мПа (100 кгf/см2) гача булган паст босимли I, II, III –тоифаларга мансуб, занглаш тезлиги йилига 0,5 мм ва ундан куп булгандаги моддаларни хайдовчи барча қувурузатгичлар учун корхона маъмурияти белгиланган нусхадаги паспорт тузиш керак.
Қувурузатгичларнинг паспорти уни хавфсиз ишлатишига жавобгар бўлган шахсда сақланади.
Паспорт тузилмаган қувурузатгичларга алохида ишлатиш журнали жорий этилади. Унга тафтиш ўтказилган сана, хамда қувурузатгичларни таъмирлашга доир маълумотлар ёзиб борилади.
Қувурузатгичлар ишлашини кузатиб бориш, текшириув ўлчовларини ўтказиш, бошқа қувур ва деталларни кесиб ўрнатиш, қувурузатгич эгаси томонидан ишлаб чиқилган йўриқнома асосида бажарилади.
Қувурузатгичларни ишлатиш даврида хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларнинг асосий вазифалари мунтазам ва синчковлик билан трубопроводларнинг ташқи сиртини ва уларнинг деталларини (пафйвандланган чоклари, фланецли туташмалар, бирикмалар, арматуралар), занглашга қарши химоя ва изоляция, дренаж мосламалари, компенсаторлар, таянч конструкциялар ва хокозолар холатини кузатиб боришдан иборат. Кўздан кечириш натижалари смена мобайнида камида бир марта вахта журналда кайд этилиши керак.
Қувурузатгичлар ишлатилишининг хар кундаги назоратини қувурузатгичларни хавфсиз ишлатиш бўйича масъул шахс олиб боради, даврий назоратни эса йилига камида бир марта ТНХ, цех рахбарияти ва қувурузатгичларни хавфсиз ишлатиш бўйича жавобгар шахс билан биргаликда амалга оширади.

Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling