16. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрь кунидаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Санаот хавфсизлиги-шахс
ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ва уларнинг оқибатларидан муҳофаза қилишдир.
17. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари.
БТЁ – ҳодиса жойида инсон ҳаётини сақлашга қаратилган, оғир аҳволга тушишнинг олдини олишга қаратилган оддий чора - тадбирлар. БТЁни маълумоти, ёши ва жинсидан қатъий назар кўрсатиши керак. Жабрланганлар сони кўп бўлганда тиббий саралаш ўтказилади. Мақсад жабрланганларни гуруҳ-гуруҳга бўлиб, БТЁ кўрсатиб, эвакуация қилиш.
18. Радиактивлик ходисаси, альфа ва бетта заррачаларига шарх беринг.
Моддалар ядроларидаги бази электронларнинг беқарорлиги бу радиактивлик ходисаси деб айтилади.
Альфа заррачалар – бу гелейнинг зарядланмаган заррачалари. Ҳаводаги югуриш масофаси 8 – 13 см., биологик тўқималарга сингиш чуқурлиги 1-2 мм., юқори ионизациялаш хусусиятига эга. Альфа нурларини оддий қағоз ҳам қайтаради.
Бетта зарррачалар – электронлар оқими бўлиб, ҳаводаги югуриш масофаси 18-20 м., биологик тўқималарга сингиш чуқурлиги 1,5-2 см. Бетта нурларда химоя кийимлари ёрдамида муҳофазаланиш мумкин.
19. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар.
Юқори заҳарлилик хусусиятига эга бўлган ва маълум шароитларда одамлар ва жониворларнинг оммавий заҳарланишини келтириб чиқара оладиган, шунингдек атроф-муҳитни зарарлай оладиган кимёвий бирикмалар. Аммиак - ҳаводан 1,7 марта енгил бўлган, буғувчи ва нейротроп таъсирга эга бўлган модда. Қўлланилиши – кимё саноатида менирал ўғит олиш, совутиш мосламаларида, материалларни оқартиришда. 10 фоизли эритмаси тиббиётда нашатир спирти сифатида ишлатилади. Хлор – ҳаводан оғир, буғувчи, авария ҳолатида чиққанда кўкиш - сариқ рангли булут ҳосил қиладиган, ҳавонинг паст қисмида тўпланадиган заҳарли модда. Қўлланилиши – моддаларни зарарсизлантириш, қоғозларни оқартиришда. Симоб – кумуш рангли, оғир, оқувчан, суюқ метал. Заҳарлилик даражаси бўйича 1- синфга киради. Асбоб-анжомларни қуришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |