32. Фавқулодда вазиятлар юз берганда, республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида Фавқулодда ҳолат жорий этиш тартиби ва шартлари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат ва эпидемиялар) юз берганда республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини Олий Мажлис қарорига киритади.
33. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш тартиби.
ФМ тузулмалари ҳудудлар, корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжаликлар ва барча муассасада ФМ вазифаларни бажариш мақсадида ушбу объектларда ишловчилар сони ва юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни
ва мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олиб ташкил этилади (разведка, алоқа ва ҳабар бери, қутқарув командалари, сандружина, санпост, жамоат тартибини сақлаш, ҳимоя иншоотларга хизмат кўрсати, радиацион кимёвий назорат авария-қутқарув гуруҳлари)
34. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар.
Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Асосан мавсумий характерга эга.
Сел – тоғли ҳудудлар учун хос бўлган сув, лой ва харсанг тошдан иборат бўлган оқимнинг турбулент ҳаракат қилишига айтилади.
Сув тошқинлари – ёғингарчиликнинг кўпайиб кетиши оқибатида дарё, каналлар ҳамда ариқларнинг сув ўтказиш хусусиятини йўқотиши натижасида қисқа вақт ичида ҳудудларнинг сув остида қолишига айтилади.
Қор кўчкилари – тоғли ҳудудларнинг қиялик даражаси 450 атрофидаги жойларида кўп қор ёғиши оқибатида юзага келади.
Кучли шамоллар ва довуллар – шамол тезлиги 14 м/с ортаганда юзага келувчи кучли шамол ва довуллар. Катта майдонларда вайронагарчиликларни юзага келтиради (дарахтларнинг синиши, уйларнинг бузилишига бўлган вазиятларни келтиради). Тезлиги 150 м/с ортиши мумкин.
35. Тузилмалар шахсий таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби қандай?
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ташкилий кўрсатмасида тавсия этиладиган мавзулар бўйича иш жойларида олиб борилади. Ҳар бир тузилмалар таркиби учун алоҳида тавсия этилган
15-соатлик дастур асосида назарий ва амалий тарзда олиб борилиб, кейинчалик ўқув машқлари ва машғулотларида олинган билимлар
ва малакаларни мустахкамлаш йўли билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |