Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


 Хавфли геологик жараёнларнинг мониторингини ташкил этиш


Download 69.02 Kb.
bet23/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

50. Хавфли геологик жараёнларнинг мониторингини ташкил этиш.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг хавфли геологик жараёнларни кузатиш партиялари хавфли геологик жараёнларнинг мониторингини олиб боради. Хавфли ҳудудлар харитасини тузади, кўчириладиган аҳоли манзилгоҳларини аниқлайди ва Фавқулоддда вазиятлар вазирлигига тақдим этади.
51. Зилзиланинг юзага келиш сабаблари, муҳофаза усуллари.
Зилзила - ер қобиғи ёки мантиясининг юқори қисмида тўсатдан юзага келган силжиш ва ёриқлар натижасида вужудга келадиган ва катта масофаларга эластик тебранишлар (тўлқинлар) тарзида узатиладиган ер ости силкинишлари ва тебранишлари.
Зилзиланинг ўпирилиш, вулқон, тектоник, техноген зилзила деб аталадиган турлари мавжуд. Ўзбекистонда бўладиган зилзилаларнинг юзага келишига ер пўстини ташкил этувчи тектоник плиталарнинг ҳаракати сабаб бўлади.
52. Хавфли ҳудудларни сейсмик районлаштириш, прогнозлаш
ва республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатиш ишларини ташкил этиш.

Сейсмик районлаштириш - ер юзасини потенциал сейсмик хавфлилик даражасига қараб ҳудуд ва минтақаларга бўлиш. Районлаштириш сейсмологик, геологик, геофизик маълумотларнинг комплекс тахлили асосида амалга оширилади.
53. Аҳолига тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг асосий принциплари?
Режалаштириш, куч ва воситаларни жалб қилиш, ўзаро ҳамкорлик, босқичма-босқич ташкил этиш, марказлашган ва марказлашмаган бошқарув, аҳолини олдиндан биринчи ёрдам кўрсатишга тайёрлаш, яккабошчилик.
54. Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар таснифи. Ўзбекистоннинг экологик муаммолари.
Экологик фавқулодда вазиятлар уч гуруҳга бўлинади: қуруқлик хоссаси ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, атмосфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар. Ўзбекистоннинг экологик муаммолари: Орол денгизининг қуриши, ичимлик сув танқислиги, ерларнинг шўрланиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва бошқалар.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling