27. Эпифитотия бу - ...?
Ўсимликлар орасида касалликларни оммавий тарқалиши ва ноут бўлиши.
Қишлоқ хужалик экинлари касалликларининг оммавий, вақт
ва маконда кучаядиган юқумли касаллиги ёки усимликлар зараркунандаларининг кескин кўпайиши.
28. Обсервация ва карантин режимлари қачон киритилади?
Обсервация (лот. “кузатиш”) юқумли касалликлар билан чалинган беморлар билан мулоқотта бўлганларни кузатиш.
Карантин (итал. “карант” - қирқ) - юқумли касалликлар ўчоғига кириш-чиқишни чегараловчи, юқумли касалликларнинг тарқалишининг ва олдини олиш бўйича маъмурий - хўжалик, санитар – тиббий, эпидемияга қарши
ва даволаш профилактик тадбирлар мажмуи.
Карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликлар аниқланганда унинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилади.
29. ҚШЎМ ва ТМЎМ қачон ва қаерларда ва ким томонидан ўтказилди?
ҚШЎМ – 3 кеча ва кундузгача давом этадиган ҚШЎМ Қ.Р. вилоятлар
ва Тошкент шаҳрида 5 йилда бир марта, шаҳар ва туманларда 3 йилда бир марта. Вазирликлар, корхона муасасаларда 1 йилда бир марта бир кеча кундуз давом этади. ТМЎМ - корхона, муассасалар ва ташкилотлар тузилмаларда
6 соатгача давом этадиган тактик махсус ўқув машқлари 3 йилда бир марта, тайёргарлиги оширилган тузулмалар билан – ҳар йили.
30. Раҳбарлар, мутахассислар ва аҳолини фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
7 октябрдаги 427-сонли Қарорига асоан таълим муассасалари ўқувчилари умумтаълим дастурларига мувофиқ, давлат ва ҳокимият бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва мутахассислари - Ўзбекистон республикаси ФМИда, иш билан банд бўлган аҳоли бевосита иш жойларида. Ҳарбийлаштирилмаган тузилмаларнинг раҳбарлари, бошлиқлар таркиби, авария-қутқарув, ҳарбийлаштирилган ва доимий тайёр махсус тузилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари – ФВБ АваРТТМда, шунингдек ўқув машқи ва машғулотларида.
31. Иқтисодиёт объектлари барқарорлигини оширишда асосий йўналишларни аниқлаб беринг.
Иқтисодиёт тармоқлари ва объектлари ишлаши барқарорлигини оширишга эришиш учун тадбирлар мажмуини олдиндан ишлаб чиқиш ва уларни бажариш керак.
Меъёрий ҳужжатлардаги талабларга мувофиқ иқтисодиёт объектлари ишлаши барқарорлигини оширишни асосий йуналишларини ишлаб чиқишда қуйдагиларга эътибор берилади:
- ходимларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш;
- муҳандислик-техник мажмуини муҳофаза қилиш;
- иккиламчи шикаст омилларнинг таъсирини чеклаш тадбирларини амалга ошириш;
- ишлаб чиқариш ва хўжаллик алоқалари ишончлилигини ошириш;
- фавқулодда режим вазифаларини ҳал қилиш учун бошқарув ишончлилигини ошириш;
- издан чиққан ишлаб чиқаришни қайта тиклашга.
Do'stlaringiz bilan baham: |