Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


 ФВДТнинг “Кундалик фаолият режими”да амалга ошириладиган асосий тадбирлар


Download 69.02 Kb.
bet22/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

47. ФВДТнинг “Кундалик фаолият режими”да амалга ошириладиган асосий тадбирлар.
Атроф таббий муҳитнинг ҳолатини, юқори даражада хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни амалга ошириш;
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш аҳоли хавфсизлиги
ва муҳофазасини таъминлан, етказилиши мумкин бўлган зарарни қисқартириш, фавқулодда вазиятларда турар жой бинолари, объектлар, хаёт таъминоти тизимларининг фаолият кўрсатишининг барфарорлигини ошириш бўйича, мақсадли ва илмий техник дастурлар ва тадбирларни режалаштириш ва бажариш.
Фавқулодда вазиятларда бўйича бошқарув органлари ва ФВДТ кучларини фавқулодда вазиятларда ҳаракатларга тайёрлашни такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш усуллари ва ҳаракат қилишга ўргатиш.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар заҳираларини яратиш ва тўлдириш.
48. ФВДТнинг “Юқори тайёргарлик режими” амалга оширадиган асосий тадбирлари.
Фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш.
ФВДТнинг тегишли қуйи тизимлари фаолиятинига раҳбарлик қилишни бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўз зиммасига олиши, зарурат бўлганда вазиятнинг ёмонлашуви сабабларини аниқлаш учун офат юз бериши мумкин бўлган минтақалардан тезкор гуруҳларни ташкил этиш.
Вазиятни нормаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Доимий жойлашиш пунктларида ФВДТ раҳбарлари таркибининг кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш.
Атроф таббий муҳитнинг ҳолатини, юқори даражада хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек объектлар ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.
49. ФВДТнинг “Фавқулодда режим” вақтида амалга оширадиган асосий тадбирлари.
Фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш;
Тезкор гуруҳларни фавқулодда вазиятлар ҳудудига силжитиш;
Аҳолини муҳофаза қилишни ташкил этиш;
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишни ташкил қилиш;
Фавқулодда вазиятлар зоналари чегараларини белгилаш;
ФВлар ҳудудларидаги атроф табиий муҳитнинг ҳолати, авария объектлари ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазият бўйича мониторинг олиб бориш.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling