Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг вазифалари


Download 69.02 Kb.
bet2/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

2. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг вазифалари.
Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси Президентимизнинг жорий йилнинг 7 февраль кунидаги фармони билан тасдиқланди. Ҳаракатлар стратегияси 5 та асосий устувор йўналишлардан иборат:
1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари.
Демократик ислохотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламент ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги функцияларини қисқартириш, “ягона ойна” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш йўлида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтириш.
3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари.
Иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling