8. Олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларининг йиллик ўқув юкламаси нималардан иборат?
Профессор-ўқитувчиларининг йиллик ўқув (маъруза, амалий семинар ва бошқалар) соатлари юкламаси 400 соатдан кам бўлмаслиги керак. Профессор-ўқитувчиларининг йиллик ўқув юкламасига
1. Ўқув (маъруза, амалий ва семинар) машғулотларини ўтказиш.
2. Курс ишларига раҳбарлик, улар бўйича маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш.
3. Курс иши ҳимоясини ўтказиш.
4. Малакавий амалиётга раҳбарлик, ҳисоботларни қабул қилиш ва амалиёт бўйича баҳолаш.
5. Катта илмий ходим изланувчи ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш.
6. Очиқ маъруза ва мастер класслар га тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.
7. Амалий ва жисмоний кўникма малакаларини талаб қилувчи мавзулар бўйича синовларни ўтказиш.
8. Тингловчиларни якуний тест назоратидан ўтказиш.
9. Амалий, ўқув ва кўчма машғулотларни ўтказиш ва раҳбарлик қилиш. 10. Ўқув машқлари ва мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш.
11. Тингловчиларга қўшимча консультация бериш.
Ўқув ишлари – 630, Илмий-методик ишлар – 400, Илмий-тадқиқот ишлар – 250, Ташкилий-методик ишлар – 120, Маънавий-аҳлоқий ва тарбиявий ишлар – 140. Жами – 1540 соат
9. Очиқ машғулотлар нима учун ташкил этилади?
Таълим бериш малакаларини умумлаштириш ва ўрганиш, шунингдек профессор-ўқитувчиларга методик ёрдам бериш мақсадида ташкил этилади.
10. Синов машғулотлари нима учун ўтказилади?
Факультет, кафедра ва цикл бошлиқларининг тавсиясига кўра ёш ўқитувчиларнинг педагогик ва методик тайёргарлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
11. Инновацион таълимнинг асосий мақсадларини санаб ўтинг.
Таълим олувчиларда келажакка масъулият ҳиссини ва ўз-ўзига ишончни шакллантириш.
Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашдан сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш мақсади кўзланади
12. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий вазифалари.
Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма – босқич амалга оширилади:
1-босқич (1997-2001) – Мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимини ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан илмий – услубий, молиявий – моддий шарт шароитлар яратиш.
2-босқич (2001-2005) – Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий- иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар қиритиш.
3-босқич (2005-ундан кейинга йиллар) – Тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига муофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |