Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Профессор-ўқитувчилар таркиби шахсий иш режасида нималар назарда тутилади?


Download 69.02 Kb.
bet7/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

2. Профессор-ўқитувчилар таркиби шахсий иш режасида нималар назарда тутилади?
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил
9 сентябрдаги 5-2015-сонбуйруғига асосан
1. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
2. Йиллик шахсий иш режа мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларига мувофиқ асосий тадбирлар рўйхатини (тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.
3. Йиллик шахсий иш режа 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
4. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларида тўла ва аниқ акс эттирилиши керак. Жорий ўқув йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади.
Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкин.
5. Иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.
Штат бирликлари профессор-ўқитувчиларнинг талабалар сонига нисбати бўйича, ойлик иш ҳақи эса, харажатлар сметаси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади.
6. Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот:
ўқув ишлари — 50% — 70%;
илмий-методик ишлари — 5% — 10%;
илмий-тадқиқот ишлари — 15% — 20%;
ташкилий-методик ишлар — 5% — 10%;
маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар — 10% — 15%.



Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling