Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича
Ҳар бир ходимнинг шиори: Ўз вақтида огоҳлантириш, ёрдам бериш ва қутқариш
Download 69.02 Kb.
|
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрь кунидаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги 427-сонли Қарори мазмун ва моҳияти.
- 15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг 9 июль кунидаги “
Ҳар бир ходимнинг шиори: Ўз вақтида огоҳлантириш, ёрдам бериш ва қутқариш.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 2июндаги ПҚ-3029-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти. Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси негизида – шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси ва кадрлар билан ишлаш бошқармаси, Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳосида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими ташкил этилди. Шунингдек Ташкилий-тезкор бошқармаси - Тезкор бошқармага; Авария - қутқарув кучлари бошқармаси - Қутқарув кучлари бошқармасига, Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси – Ахборот - коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармасига, Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бошқармаси - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармасига, Инспекция Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш хизматига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати тузилмасига моддий-техник таъминот ва молия, шунингдек, шахсий таркиб билан ишлаш бўйича вазир ўринбосари лавозимлари; Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибига иқтисодиёт объектлари ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган бош инспектор лавозимлари киритилди. Яна шуни айтиб ўтиш керакки; Уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини малака тоифаси талаблари асосида ўрнатилган тартибда аттестатциядан ўтказилиши белгилаб олинди. 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти. Мазкур Қарор аҳолининг барча қатламларини тайёргарликдан ўтказишнинг ягона тизимини яратиш, мутахассисларни аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш, малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш самарадорлигини ошириш, шунингдек, Фуқаро муҳофазаси институтининг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган. Қарорда Фуқаро муҳофазаси институтининг асосий вазифаси этиб, Давлат стандартлари, фан ва таълим соҳасидаги инновацион технологиялари талаблари асосида “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича “магистр” даражасига эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари, қутқарув хизматлари қутқарувчилари ва ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг қутқарув тузилмаларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг фуқаролар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларини, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва уларнинг юзага келишини олдини олиш масалалари бўйича ўқув-услубий фаолиятига раҳбарлик қилиш; Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилар таркибининг яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим муассасаларида тайёргарликдан ўтиши ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш; Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ФВДТ тизими учун касб-ҳунар коллежларида ўрта махсус, касбий маълумотли мутахассислар, олий таълим муассасаларида “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш белгилаб берилди. Ушбу устувор вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш ва илмий- тадқиқот ишлари самарадорлигини юқори кўтариш мақсадида янги ўқув факультети, қўшимча кафедралар, магистратура, ахборот- ресурслар маркази, илмий-амалий тадқиқот бўлимлари ташкил этилди, Фуқаро муҳофазаси институтининг шахсий таркиби 73 нафардан 103 нафарга кўпайтирилди. 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 август кунидаги “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 242-сонли Қарори мазмун ва моҳияти. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) нинг асосий вазифаларини, фаолиятини ташкил этишни, унинг таркибини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди. ФВВнинг вазифаси 242-сонли Қарор бўйича: ФВДТ фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий ресурсларнинг идоравий захирасини жамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш. Аҳолини биринчи навбатда зарур товарлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун моддий бойликларнинг идоравий захирасини яратиш ва жамлаш. 13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрь кунидаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги 427-сонли Қарори мазмун ва моҳияти. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси аҳолисини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликдан ўтаётган аҳоли гуруҳларини тайёрлашнинг асосий вазифаларини, шакллари ва усулларини белгилайди. Қуйидагилар фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади: - аҳолининг барча гуруҳларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоа ва якка тартибда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш; - бошқарувнинг барча даражадаги раҳбарларини аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; - давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш ва уларни бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ходимларнинг ўз вазифаларини амалий эгаллаши. 14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 20 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 164-сонли Қарори мазмун ва моҳияти. Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга бўйича чора-тадбирлар амалга оширишни белгилайди. Низомда пляжларни жиҳозлаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ва улардан фойдаланиш, ҳамда акваторияларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қутқарув ва тиббий ёрдам постларини ташкил этиш бўйича талаблар белгиланган. 15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг 9 июль кунидаги “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” ги 184-сонли Қарори мазмун ва моҳияти. Ушбу Низом "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қутқарув хизматларини, профессионал, штатдан ташқари ва жамоат қутқарув тузилмаларини ҳамда қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, шунингдек қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди. Download 69.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling