Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”ги 455-сонли Қарори моҳияти?


Download 69.02 Kb.
bet13/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”ги 455-сонли Қарори моҳияти?
1998 йил 27 октябрь куни тасдиқланган.
Фавқулодда вазиятлар уларнинг вужудга келиш сабабларига (манбаларига) кўра тасниф қилинади ва улар ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламларига (ҳудудлар чегараларига) қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегара турларига бўлинади.
Локал фавқулодда вазиятгафавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ёки ижтимоий мақсадли объект ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
Маҳаллий фавқулодда вазиятгафавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, би­роқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳа­­қи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бара­ва­ри­дан кўп эмас, ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, ша­ҳар, туман, вилоят ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
Республика фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
Трансчегара фавқулодда вазиятгаоқибатлари мамлакат ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва Ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар-транспорт авариялари ва ҳалокатлари, кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар, энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар, радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар, гидротехник ҳалокатлар ва авариялар.
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар - геологик хавфли ҳодисалар, гидрометеорологик хавфли ҳодисалар, фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар.
Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар-қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар, гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling