Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича
Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти
Download 69.02 Kb.
|
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти.
- Фуқаро муҳофазаси
7. Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти.
Қонун 1999 йил 20 августда қабул қилинган - 5 бўлим ва 27 моддадан иборат. Қонун аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши ва ривожланишининг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар келтирадиган талафотларни камайтириш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишни мақсад қилиб қўяди. 8. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти. 2000 йил 26 май куни тасдиқланган. Ушбу Қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий аcосларини, давлат органларининг, муассасалар ва ташкилотларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди. Фуқаро муҳофазаси - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими. 9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг бартараф этиш тизимини самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 1июндаги ПФ-5066-сонли Фармонининг мазмун ва моҳияти. Фавқулодда вазиятларни мониторинг ва башоратлаш, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ишларининг таъсирчан механизмга эга эмаслиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркибининг камлиги, шунингдек, айрим шаҳар ва туманларда қуйи бўғинларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ривожланмаганлиги, қутқарув тузилмаларининг замонавий асбоб-анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ таъминланмаганлиги каби қатор муаммолар бугунги кунга келиб, амалда тўлиқ намоён бўлди ва бу ўз навбатида, соҳада изчил ислоҳотлар олиб боришни тақозо этади. Ўз вақтида ва мавжуд долзарбликдан келиб чиқиб қабул қилинган Фармонда ушбу муаммо ва камчиликлар тўлақонли қамраб олинди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими шакл, мазмун ва сифат жиҳатдан тубдан кўриб чиқилди. Шунга кўра, Фармонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб берилди. Шу билан бирга, ҳужжатда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш комиссияларининг фаолиятига ҳам муҳим эътибор қаратилиб, уларнинг асосий вазифалари белгиланди. Унга кўра: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорологик хизмат марказини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясини, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибига киритилди; Ўзбекистон Республикаси Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекциясини тугатилганлигини ва унинг вазифалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилди. Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳам шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этилганини таъкидлаш зарур. Уларнинг таркибига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этадиган барча даражадаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари киритилди. Қуйидагилар Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди: фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш; вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар шаҳарлар ҳокимликларининг вазифаларини белгилаш ва қарор қабул қилиши бўйича таклифлар тайёрлаш; ҳар йили фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган фуқаро муҳофазаси (баҳор мавсумида), аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш (куз мавсумида) ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг авария, ҳалокат, табиий ва бошқа офатлар оқибатида жабрланган фуқаролар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тиббий реабилитация қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари киритилди. Download 69.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling