15. Андрогогика бу..... ?
Андрагогика – педагогика фанининг алоҳида йўналиши бўлиб, катта ёшдагиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг назарий, амалий муаммоларини ўрганади.
Катталар таълимининг туб мақсади иқтисодий, ижтимоий ва шахсий ҳаётда фаол, самарали, масъулиятли иштирок этувчи шахсни шакиллантиришдан иборатдир.
Катталар таълими – назария ва амалиётга асосланган, тан олинган барча ёндашувлар ҳамда жамиятда мавжуд бўлган расмий ва узлуксиз, норасмий ва қўшимча таълим турларини қамраб олади.
Андрагогика – катталарни ёшини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнида учта функцияни бажаради:
1. Адаптация – тингловчиларни фуқаро муҳофазаси тизимидаги ўзгаришлар, янгиликлар, замонавий ёндашувларга мослаштириш, кўниктириш.
2. Компенсация – тингловчиларнинг турли фавқулодда вазиятларда тўғри харакат қилиш бўйича билим ва малакаларини янги педагогик технологиялар, амалий машқлар ёрдамида тўлдириш, бойитиш.
3. Ривожлантирувчи – жойларда инсонларни (шахсий хонадон, иш жойи, маҳалла ва ҳ.к.) турли фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланишга ўргатиш бўйича махоратларини ривожлантириш.
III. АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ
йўналиши бўйича
1. Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш принциплари?
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни4-моддасида Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари келтирилган. Булар:
- Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- инсонпарварлик, инсон ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги;
- ошкоралик;
- ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончли бўлиши;
- фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан кўрилиши.
2. “Гидротехник иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун моҳиятини айтинг?
1999 йил 20 августда тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг мақсади гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, тиклаш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдир.
Гидротехника иншоотлари – тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |