3. Мавзувий режани тузиш тартиби.
Ҳар йили фан, техниканинг янги ютуқлари, амалиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритилади, фан бўйича ўқув материалини ўтиш тартиби, кетма-кетлиги, мавзунинг бошқа фан мавзуси билан ўзаро алоқадорлиги ва профессор-ўқитувчиларни гуруҳлар бўйича тақсимоти.
4. Ўқув-методик ишлар нималардан иборат?
Ўқув (маъруза, амалий ва семинар) машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш.
Янги маъруза матнларини ёритиш, методик кўрсатмалар, тавсияномаларни ишлаб чиқиш, ёритиш ва нашр этиш.
Тарқатма ўқув материаллари, электорн ўқув дастурлари ва видеомашғулотлар (фан доирасида), шунингдек тегишли компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш (яратиш).
Дарслик ўқув қўлланмаларини ёзиш ва нашрга тайёрлаш.
Дарслик ўқув қўлланмаларини тўлдирган ва ўзгартирган ҳолда қайта нашр этиш.
Ўқитувчининг машғулот ўтиш режасини ишлаб чиқиш.
Электрон дарсликларни яратишда иштирок этиш.
Дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа материалларни таржима қилиш.
Таълим муассасалари учун ўқув - услубий материаллар яратишда иштирок этиш.
Мавзулар бўйича назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), оралиқ ва якуний назоратлар учун топшириқларни ишлаб чиқиш.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш.
Маъруза матнларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Янги услубий ишланма ишлаб чиқиш.
Услубий ишланмаларни қайта ишлаш.
Шахсий, ойлик ва йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш.
Ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботларни тайёрлаш.
5. Ўқув жараёнини режалаштиришни ва ташкиллаштиришни белгиловчи асосий ҳужжатларга таъриф беринг?
1.Дастур ва дастурга асосан ўқув режаси.
6. Олий таълим муассасасининг қайси тармоғи илмий-методик ишлари маркази ҳисобланади?
Факультет ва кафедралар.
7. Ўқув жараёни жадвали қандай тузилади?
Курслар бўйича ҳар бир ўқув йилига ишлаб чиқилади. Унда назарий таълим, аттестациялар, таътиллар, ҳарбий дала йиғинлари ва бошқа турдаги ўқув машғулотларининг бошланиш, шунингдек тугалланиш вақти белгилаб қўйилади.
Ўқув жараёни профессор-ўқитувчи ҳамда тингловчи ва тингловчиларнинг ўзаро алоқалари натижасида вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |