Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Фавқулодда вазиятларда моддий-техник таъминотни ташкил этиш


Download 69.02 Kb.
bet17/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

20. Фавқулодда вазиятларда моддий-техник таъминотни ташкил этиш.
ФВ шароитида ФМ тадбирларни амалга оширишда моддий-техник таъминлаш муҳим ишлардан бири ҳисобланади. Улар ФМ тузилмалари, муҳофаза техник воситалари, алоқа воситалари билан радиацион
ва кимёвий разветка асбоблари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, дори-дармонлар, овқатланиш маҳсулотлари, кийим-кечак моллари ва бошқа воситалардан иборат бўлади.
21. Ўта хавфли карантин юқумли касалликлар ҳақида тушунчангиз?
Ўта хавфли юқумли касалликлар - одамлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида оғир оқибатларга ёки ўлимга олиб келувчи касалликлар. Буларга вабо, ўлат, сарғайма, туляремия, куйдирги, қирм қонго лихараткаси ва вирусли истмалар.
22. Панагоҳлар, уларнинг турлари туғрисида тушунчангиз:
Панагоҳлар - аҳолини оммавий қирғин қуролларининг шикастловчи омиллари, кучли таъсир этувчи захарли моддалар ва радиактив зарарланишлардан муҳофазаланишга мўлжалланган мухандислик иншооти. Улар муҳофаза қилиш хусусиятига қараб панажойлар, радиациядан яшириниш жойлари ва оддий химоя иншоотларига бўлинади. Хажмига кўра кичик (150 – 600 кишилик), ўрта (600-2000 кишилик) ва катта (2000 кишилик ва ундан ортиқ) химоя иншоотларига бўлинади..
23. Эпидемия бу - ...?
Алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, бир аҳоли яшаш пунктида 50 ва ундан ортиқ киши, юқиш манбаи битта ёки юқиш омиллари бир ҳил бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб касалланиши.
24. Дератизация нима мақсадда ўтказилади, унинг усуллари?
Кемирувчи (сичқон, каламуш)ларга қарши ўтказиладиган
чора-тадбирлар. Мақсад - юқумли касалликлар манбаи ёки ташувчилари бўлган, ёҳуд ҳужаликка зарар келтирувчи кемирувчиларга қарши чоралар. Усуллари- кимёвий, механик ва биологик.
25. Дегазация бу - ...?
Кучли таъсир этувчи ва захарли кимёвий моддаларни зарарсизлантириш чора-тадбирлари.
26. Эпизоотия бу - ...?
Ҳайвонларда юқумли касалликларни кенг тарқалиши - қишлоқ хужалиги хайвонларининг бир ёки кўп турлари уртасида юқумли касалликни бир вақтнинг узида вақт ва макон бўйлаб аниқ бир регионда кучаяди.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling