Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Download 69.02 Kb.
bet3/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

4. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари.
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини самарали ҳал этиш, фуқароларни замонавий ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш, уй-жой ва коммунал хўжалигини, социал инфратузилма объектларини модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим тарбия тизимини, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўлида ижтимоий соҳани ривожлантириш.
5. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.
Давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик мухитини вужудга келтириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг ижобий халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш.
Ҳаракатлар стратегиясининг V-устувор йўналиш 5.1-бўлими
6 бандида:
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш” назарда тутилган.
3. “Миллий ғоя” ва “Мафкура” тушунчаларига таъриф беринг?
Ғоя арабча фикр, ният, мақсад, байроқ. Теран фикр, сизнинг эътиқодингизга айланадиган фикр бу ғоя.
Миллий ғоя миллатимизнинг халқимизнинг ўзлигини англашига ўзининг миллий қадриятларини йўқотмасдан уларни тиклаб авайлаб эъзозлаб янги ўсиб келаётган авлодга етказиб бериш учун хизмат қилади.
Миллий ғоя қуйидаги 2 талабга асосланади
1. Ҳалқимизнинг азалий ананаларига, тилига динига, рухиятига бир сўз билан айтганда миллий қадриятларимизга халқимизнинг дунёқараши ва тафаккурига асосланиши керак
2. Замонавий умумбашарий умуминсоний ютуқлардан озиқланиб уларни ўзига қамраб олган ҳолда, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ манфаати ва фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи керак.
Миллий ғоя-миллатни миллий истиқлолга эришиш йўлларини илмий-назарий асослаб берувчи, миллатни мустақил давлат куриш йўлида озод ва обод Ватанни бунёд этиш йўлида бирлаштиришга қаратилган қарашлар тизимидир.
Мафкура - арабча сўздан олинган бўлиб нуқтаи назарлар эътиқодлар тизимини яратади. Мафкура жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий,диний ва бадиий, фалсафий илмий қарашлар фикрлар ва ғоялар мажмуидир. Мафкура ижтимоий борлиқнинг яъни кенг манода жамият ҳаётининг маънавий, сиёсий инъикосидир. Унинг инсон онгида акс этиши, инсон томонидан англаниб, бир бутун тизим холига келтирилиши ва бу тизимнинг амалий фаолиятда назарий асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling