а) Миллий истиқлол ғояси фанининг ўқитиш методикаси
1-мавзу: Миллий истиқлол ғояси фанини ўқитиш методикаси курсининг тузилиши, мақсади, мазмуни, вазифаси (2 соат)
Фанни ўқитишдан мақсад ва вазифалар. Миллий истиқлол ғоясини одамлар онгига сингдириш ва уни эътиқодга айлантиришнинг самарали усуллари ишлаб чиқиш фаннинг мақсадидир. Талабаларга мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган Миллий истиқлол ғояси фанини ўқитиш методларини ўргатиш; ўқувчилар онгида миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантириш; талабаларнинг олган назарий билимларини амалиётда қўллаш методларини ўргатиш; миллий истиқлол ғояси бўйича дарсни ташкил этиш, дарс ва уни турларини ажратиш, дарсда турли хил манбалардан, воситалардан фойдаланиш усулларини ўргатиш
2-мавзу: Миллий истиқлол ғоясини ўқитиш методикаси фанини ўқитишнинг назарий ва методик асослари (2 соат)
Миллий истиқлол ғоясини ўқитиш методикаси, унинг назарий ва методик асослари. Оламни, унда инсоннинг ўрнини илмий билишнинг умумфалсафий услублари. Диалектика илмий билишнинг тарих синовларидан ўтган услуби эканлиги. Синергетика услуби ва ундан ижтимоий фанларда ўринли фойдаланиш муаммоси. Илмий билишнинг эмпирик даражасида қўлланадиган услублари: Кузатиш, ўлчаш, чамалаш, таққослаш, эксперемент методлари. Илмий билишнинг назарий даражасида қўлланиладиган услублар: анализ ва синтез, индукция ва дедукция, аналогия, идеаллаштириш, моделлаштириш, мавҳумлик (абстркация)дан аниқ равшан (конкретлик)ликка ва конкретликдан мавҳумликка бориш. Тарихийлик ва мантиқийлик, системалаштириш, тематикалаштириш каби методлар. Улардан бу фанда фойдаланиш зарурати. Илмий билиш шакллари, фараз, гипотеза, илмий назария, илмий башорат, булардан ғоя ва мафкура фанида ўқитишда фойдаланиш.Ғоявий таъсир ва ғоявий тушунчаларнинг мазмуни ва моҳияти унда билиш услубларидан фойдаланиш. Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси фанини ўқитишда билишнинг фалсафий ва илмий методлардан фойдаланишнинг такомиллашиб бориши.
3-мавзу: Тараққиёт ва ҳозирги дунё мафкуравий манзарасининг И.Каримов асарларида ёритилиши (2 соат)
Do'stlaringiz bilan baham: |