Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi
-савол. Шахс шаклланишида табий-биологик ва ижтимоий омиллар
Download 173.38 Kb.
|
MAVZU
3-савол. Шахс шаклланишида табий-биологик ва ижтимоий омиллар.
Инсон, индивид, шахс айнан бир хил тушунчалар эмаслиги тўғрисида юқорида сўз юритдик. Ҳар қандай инсонни шахс, деб бўлмайди, шахс бўлиш учун шахсга хос белги ва хусусиятларни ўзида мужассам этган тақдирдагина унга мансуб бўлиши мумкин. Инсон ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлантирган онгли мавжудот бўлиб, унинг моҳиятини англаш узоқ вақт давом этадиган жараёндир. Инсонда икки: табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар мавжуд бўлиб, улар инсоннинг шахс бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Табиий эҳтиёжга барча биологик эҳтиёжлар, яъни ҳар бир инсоннинг ўзига хос индивидуал биологик хусусиятлари – асаб, қон айланиш тизими, организмнинг ривожланиш даражаси, озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи ва бошқалар, булар шахс шаклланишидаги биологик омилларни ташкил қилади. Шахс шаклланишида инсоннинг ижтимоий эҳтиёжлари – муҳим бўлиб, уларга инсоннинг меҳнат фаолияти, ён-атрофдагилар билан доимо мулоқотда бўлиш, билим ва дам олишга бўлган эҳтиёжлари, ижтимоий фаоллик, маънавиятдан баҳраманд бўлиш ва бошқа шу кабилардан иборат бўлиб, ижтимоий омилларни ташкил қилади. Инсоннинг қайси жиҳатлари шахсда намоён бўлади? Ҳозирги пайтда шахснинг шаклланишида ижтимоий омиллар муҳим роль ўйнайди. Биологик омиллар шахс ривожланишни ҳаракатга келтирувчи кучи сифатида зарурий шарт бўлиб ҳисобланади. Биологик омиллар шубҳасиз инсон хатти-ҳаракатига муайян даражада таъсир кўрсатади. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, шахсдаги баъзи ирода, қобилият, онг, характер, темперамент каби бир қатор хусусиятлар биологик омиллардандир, яъни буларнинг барчаси ирсий йўл билан авлоддан-авлодга ўтади. Шахс – инсоннинг жисмоний табиати эмас, балки ижтимоий сифатидир. Шахс эҳтиёжлари унинг манфаатлари орқали намоён бўлади. Манфаатлар эса уни мақсадли фаолиятга йўллайди. Кишиларнинг ижтимоий муносабатлари уларнинг хулқ-атворида, энг аввало манфаатлар тарзида намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида, шахс фаолиятининг мақсади, мазмуни ва моҳиятини ифодалайди. Манфаатларнинг мурод-мақсадга айланиши шахс фаолияти мотивининг олий даражасидир. Таъкидлаганимиздек, шахсдаги айрим психологик хусусиятлар – ирода, характер, кузатувчанлик, қобилият, темперамент туғма бўлади. Инсонинг шахс даражасига кўтарилишида бу хусусиятлар етарли бўлмайди. Унинг шахс даражасига етишишида ижтимоий омиллар муҳим аҳамият касб этади. Инсонга ижтимоий омилларнинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида унда ижтимоийлашув жараёни бошланади. Шахс ижтимоийлашуви. Инсон биологик организм сифатида дунёга келади. Маълум вақт ўтгандан кейин у ўз манфаатларига, интилишларига, йўналишларига, қадриятларига, мақсадларига, ўзга инсонларга нисбатан муносабатларига эга бўлган шахсга айланади. Инсон бу ҳолатга ижтимоийлашув жараёни орқали эришади. Ижтимоийлашув индивиднинг жамиятда тўла ҳуқуқли фаолият кўрсатиши учун ижтимоий нормалар, қадриятлар ва билимлар тизимини ўзлаштириш жараёни бўлиб, бу жараёнда шахс сифатида шаклланиб боради. 31.03.2020 Download 173.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling