Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet28/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Маърузанинг мақсади - курсантларда фалсафада инсон муаммоси ва унинг жамиятдаги ўрни масалаларини фалсафий жиҳатдан ҳар тарафлама таҳлил қилиш ҳамда уларда инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни тўғрисида фалсафий билимларни шакллантириш.
1-савол. Фалсафада инсонннинг пайдо бўлиши ва ижтимоий моҳияти муаммоси.
Инсоннинг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилишини билишга қизиқиш қадим даврлардан бошланган. Инсон пайдо бўлибдики, у ўзини қуршаган дунёни, унда ўзининг ўрнини ўрганиб келади. У бунда ўзининг кимлиги ва нималиги, қандай ишларта қодир эканлигини бошқа тирик мавжудотлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилиши ва қандай томонлари билан уларга ўхшаш эканлигини, унинг инсоний фазилатлари нималардан иборат ва улар қандай қарор топиши, инсон ҳаётининг маъноси ва мазмунини нималар ташкил қилиши, инсон умри, унинг ўлими ва мангулиги нима эканлигини билишга қадимдан ҳаракат қилиб келади. Шунинг оқибатида, бугунги кунга келиб, инсон тўғрисида турли хил: мифологик, диний, илмий ва фалсафий қарашлар пайдо бўлгандир.
Инсон пайдо бўлиши тўғрисидаги мифалогик қарашлар. Дастлаб инсон тўғрисида мифологик қарашлар, тасаввурлар пайдо бўлади. Бу тасаввур ва қарашларга кўра, инсон ўзини табиатдан ҳали тўлиқ ажралмаган, ўзини табиатнинг бир қисми деб, табиат ҳодисаларини табиат билан бўлган муносабатларини ҳаёлий, яъни фантастик ҳолда тушунади.
Инсон пайдо бўлиши тўғрисидаги диний қарашлар. Диний қарашларга кўра, дин инсонни худо яратганини, уни оламдаги ҳамма тирик мавжудотлардан юқори турувчи олий мавжудот – мукаррам зот, деб тушунтиради. Инсон тўғрисидаги диний қарашларга кўра, худо инсоннинг ҳамма фаолиятларини олдиндан белгилаб қўйиши, унинг тақдири олдиндан маълумлиги айтилади. Ислом дини нуқтаи назаридан эса инсон Оллоҳ томонидан лойдан яратилган бўлиб, унга Оллоҳ нафаси орқали жон ато қилган. Инсон ҳамма тирик мавжудотларнинг сарвари, у Оллоҳнинг ердаги халифасидир, у ҳатто фаришталардан ҳам юқори туради. Инсонга Оллоҳ ҳақни таниши учун онгни, ақлни ато қилган. Инсоннинг ҳаёти «Бу дунё» ва «У дунё»дан иборат. Инсон «Бу дунё»да вақтинчалик, омонат яшайди. «У дунё»да эса инсон боқий яшайди. «Бу дунё»- ўткинчи, «У дунё» абадий дунёдир. Қиёмат куни жами инсон қайтадан тирилади.
Инсон «Бу дунё»да қилган яхши ишлари, олган савоблари учун «У дунё»да тақдирланади, яъни «жаннатга тушади». Аксинча, «Бу дунё»да қилган гуноҳлари, ёмон ишлари учун «У дунё»да жазоланади, яъни «дўзах»га ташланади ва ҳ.к.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling