Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ КАФЕДРАСИ


Download 173.38 Kb.
bet25/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Ҳақиқат - воқеликнинг инсон онгида тўғри, ҳаққоний акс этишидир.

30.03.2020

ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ КАФЕДРАСИ


5-мавзу: IX–XIII асрларда Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ

I. КИРИШ


II. АСОСИЙ ҚИСМ
1. IX–XIII асрларда Мовароуннаҳрда давлатчиликнинг ривожланиши
2. IX–XIII асрларда Ўзбекистон ҳудудидаги давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузуми

III. ХУЛОСА


IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
VIII–IX асрларда Араб халифалиги ўндан ортиқ мустақил давлатларга бўлиниб кетган. Араб халифалигининг шарқий ноиблиги бўлган Хуросон IX асрнинг ўрталарига келиб қарийб мустақил давлат сифатида бошқарилган. Ўрта Осиё халқларининг араблар ҳукмронлигига қарши кураши кучайиши натижасида ўлкада маҳаллий ҳукмдорлар ҳокимияти ўрнатилди.
Араблар халифалиги даврлариданоқ икки дарё оралиғи Бухоро амирлиги томонидан бошқарила бошлаган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида Хуросон ноиби томонидан тайинланган амир ва Бухоро подшоси фаолият юритган.
Хуросон ноиблиги таркибидаги Мовароуннаҳрнинг барча вилоятлари Бидун Бухорхудотнинг авлодларидан маҳаллий ҳукмдор сулолалар – Тоҳирийлар ва Сомонийлар11 томонидан бошқарилган. Улар Хуросон ноибига бўйсунувчи иккинчи даражали ҳоким – ноиблар ҳисобланган. Вилоятлар уларга содиқлиги учун инъом қилинган мулк мақомида бўлади. Ҳукмрон сулола вакиллари, яъни ноиблар жойларда чақа пул (фулус) зарб қилиш ҳуқуқига эга эдилар.
Мовароуннаҳрда Сомонийлар вакилларининг мамлакатни бирлаштиришга қаратилган ҳаракатлари 856 йилдан бошланди. Хуросон ноибига қарши қўзғолон кўтарган бухороликларнинг таклифига биноан Исмоил Сомоний (874-907) Бухорога ноиб этиб тайинланди. У кумуш дирҳамларни зарб қилдириб, 888 йилда Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдорига айланди.
Сомонийлар давлати ва ҳуқуқи, унинг ижтимоий-сиёсий тузуми Ўзбекистон тарихида муҳим даврлардан бирини ташкил қилиб, кўплаб ўзгаришлар шу давлат номи билан боғланади. Чунончи, Сомонийлар давридан кейин ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ масалалари Қорахонийлар, Салжуқийлар ва ундан сўнг Хоразмшоҳлар давлати билан бевосита боғлиқдир.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling