Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


IX–XIII асрларда Мовароуннаҳрда давлатчиликнинг ривожланиши


Download 173.38 Kb.
bet26/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
MAVZU

1. IX–XIII асрларда Мовароуннаҳрда давлатчиликнинг ривожланиши
Сомонийлар давлатининг маркази Бухоро шаҳри бўлиб, таркибига Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эроннинг шарқий ҳамда шимолий ҳудудлари кирган. Мазкур давлат юз йилга яқин фаолият юритган.
Сомонийлар давлатининг энг ривожланган даври Исмоил Сомоний ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Абдумалик даврига келиб туркий лашкарбошилар мавқеи кучаяди. Сомонийлар номигагина ҳукмрон ҳисобланади.
Кейинги даврларда ички зиддиятлар туфайли давлат заифлашади. Ҳукмрон сулоланинг чекланмаган ҳокимиятга интилишлари натижасида маҳаллий задогонлар ва аҳолининг норозилик кайфияти уйғонади. Оқибатда Сомонийлар давлати таркибига кирмаган ва қўшни бўлиб яшовчи туркий қабилалардан қарлуқлар ва қорахонийларнинг курашлари натижасида емирилади.
Қорахонийлар Х асрнинг иккинчи ярмида Еттисувда ўз давлатларини тузган. Х асрнинг охирида Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга юриши бошланади. Сулола асосчиси туркий яғмо уруғидан бўлган Абулқосим Сотуқ Буғрохон (Қорахон, қора – «қудратли» маъносида) Бухорони эгаллаб, Мовароуннаҳрда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Бу давлат ўз таркибида Шарқий Туркистон, Еттисув, Жанубий Тяншан тоғлари ҳудуди ва Мовароуннаҳрни бирлаштиради.
Иброҳим ибн Наср (Бўри Тегин) даврида (1052–1068 йиллар) Мовароуннаҳрнинг бош кенти Самарқанд бўлган. У Шарқий Туркистонга бўйсунмаган мустақил давлатга айланган. Бу катта ҳоқонлик мақомида бўлиб, пойтахт шаҳарлар турли даврларда ўзгариб турган. Иброҳим ибн Наср Мовароуннаҳр ҳукмдори Алп Тегиннинг унвонига баравар келадиган «Тамғач Буғрохон» унвонини қабул қилади.
2. IX–XIII асрларда Ўзбекистон ҳудудидаги давлатларнинг
ижтимоий-сиёсий тузуми
Сомонийлар давлатининг ижтимоий тузуми феодаллар (иқтодорлар), савдогарлар, руҳонийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва қуллардан иборат бўлган.
Сиёсий тузумда марказлашган ҳокимият органлари тизими шакллантирилган. Бошқариш шаклига кўра давлат монархия бўлиб, давлат бошлиғи амир деб аталган.
Амир бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган. У барча олий мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаган ва лавозимдан озод қилган. Барча турдаги жиноятларни кўриб чиққан ва жазо белгилаган. Ўзининг шахсий қўриқчиларига эга бўлган. Энг катта ер эгаси бўлган.
Давлат ҳокимияти амир саройи – даргоҳ ва девонларга бўлинган. Девонлар ўзининг кенг қамровли тармоқларига эга эди.
Даргоҳнинг асосий вазифаси давлат бошлиғининг ҳукмлари ижросини таъминлаш бўлган. Унга соҳиби харос (амири харос) бошчилик қилган. Унга девонбошилар ва бошқа мансабдор шахслар бўйсунган. Саройда девонбеги, мирзабошилар, мирзалар ва бошқалар фаолият кўрсатган. Сарой хўжалиги вакил томонидан бошқарган. Шайхулислом мамлакатдаги диний уламоларга раҳнамолик қилган ва диний ишларни бошқарган.
Марказий бошқарув маҳкамалари 10 девондан иборат эди. Уларнинг вилоятларда ҳам бошқарув идоралари (арабча «касаба») иш олиб боришган. Улар ичида катта Вазир (Бош Ҳожиб, Ҳожиб ул-ҳужжоб, Ҳожиб ул-бузрук) девони саналган. Барча девонлар унга бўйсунган ва унинг фармойишларини бажарган. Вазирлик мансаби мерос тариқасида ўтган. Вазир қўшинга раҳбарликни ҳам амалга оширган. Қўшинда хизмат муддатига қараб берилувчи унвонлар жорий этилган.
Ундан кейин Мустафий девони турган. У давлатнинг даромад ва харажатларини юритган. Унда мустауфи (хазинадор), ҳисобчилар фаолият олиб борган.
Девони расоил (девони иншо, умид ул-мулк) бошқа давлатлар билан ташқи алоқаларни ва давлат ҳужжатлари олиб борган.
Девони ариз (Соқчилар девони, Девони шурат) – қўшин таъминоти юритган. Махсус мансабдор шахс – ариз бошчилик қилган. Унинг жойлардаги ходимлари маҳаллий бошлиқларга эмас, Девони баридга бўйсунган.
Девони барид (Алоқа девони) почта-алоқа хизмати билан шуғулланган. Тўғридан-тўғри марказдан хат-хабарлар етказиб турган. Маҳаллий ҳокимлар фаолияти устидан кузатув олиб борган. Бу ҳақда амирга ҳисобот берган ва фақат амирга бўйсунган.
Муҳтасиб девони савдогарларнинг тош-тарозисини, ҳунурмандлар маҳсулотининг сифатини текшириб турган. Кейинчалик у шаҳарларда дин ва аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб турувчи мансабга айланган.
Мушриф девони хазинадаги даромад ва харажатларни назорат қилган. Давлат маблағларининг сарфланишини сарфланишини кузатган.
Девони аз-зиё давлатнинг ер мулкларини бошқарувчи девон бўлган. Ҳукмдор сулола эгалик қилувчи ерлар ўз навбатида давлат ерлари ҳисобланган.
Қозилар девони шариат асосида суд ишларини олиб борган.
Вақф девони диний муассасалар ва уларга тегишли мулкларни бошқарган.
Маҳаллий ҳокимиятга вилоятларда ҳокимлар (эронча «кадхудо», яъни яхши хўжайин) амалга оширган. Ҳокимлар амир томонидан тайинланган. Бу лавозим мерос тариқасида қолиши ҳам мумкин бўлган.
Алоҳида мавқега эга бўлган вилоятлар (Масалан, Хуросон) Нишопурда жойлашган Сипоҳсаларга бўйсунган. Хуросон сипоҳсалари бевосита амирга ва вазирга бўйсунган. Шаҳарлар раислар томонидан бошқарилиб, улар ҳокимлар томонидан тайинланган.
Қорахонийлар давлатининг ижтимоий тузуми шу давр давлатларидаги сингари чорвадорлар, деҳқонлар, ҳунармандлардан иборат эди. Мамлакатда иқтодорлик кенг тарқалган. Хусусий бошқарувга олинган катта ер ва чорва моллари – қўриқ12 деб аталган.
Қорахонийлар давлат бошқарувида Сомонийлар бошқарув тартибининг кўп қисмини сақлаб қолганлар (фақат удел бошқарув тизими кенг тарқалган). Қорахонийларнинг марказий маъмурий аппарати, худди Сомонийлардагидек даргоҳ ва девонга бўлинган.
Қорахонийлар марказлашган давлат идораларини тузганлар. Давлат илк ташкил топган вақтларда унинг бошлиғи энг юқори унвон билан хон деб аталган. Кейинчалик империя вужудга келгач, давлат бошлиғи ҳоқон (тамғачхон) деб аталган. Расмий ўрнатилган қоида бўйича бутун империя, ерлар ва барча турдаги мулклар унинг мулки ҳисобланган. Тахт мерос тариқасида отадан ўғилга қолдирилган. Ҳарбий қўмондонлар ва вилоятлар ҳокимларини лавозимга тайинлаган. Ўз ҳузуридаги кенгашни идора этган.
Даргоҳда вазир, сарой бошқарувчиси, хос ҳожиб ва бошқа амалдорлар фаолият кўрсатган. Мамлакат бошқарувида вазир мавқеи кучли бўлиб, ҳоқондан кейинги олий мансабдор шахс ҳисобланган.
Мамлакат бўлаклари сулола аъзоларидан иборат илекхонлар томонидан идора этилган. Кўчманчи халқлар эл бошлиқлари, яъни элчилар томонидан бошқарилган. Бу лавозимга одатда беклар тайинланган. Улар ҳоқонга бўйсунган. Бир неча беклар устидан беклар беги (улуғ бек, буюк бек) тайинланган.
Беклар жамоат тартибини сақлаш, суд ҳукмларининг ижросини таъминлаш, урф-одат ҳуқуқларини бажарилишини назорат қилиш, давлат чегараларини қўриқлаш ишларини бажаришган.


Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling