Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi
Download 173.38 Kb.
|
MAVZU
30.03.2020 ФАЛСАФА ФАНИДАН ФОНД МАЪРУЗАСИ8-МАВЗУ: ФАЛСАФАДА ИНСОН МУАММОСИ Маъруза режаси 1. Фалсафада инсоннинг пайдо бўлиши ва ижтимоий моҳияти муаммоси. 2. «Инсон», «Индивид», «Шахс», «Индивидуаллик», тушунчаларининг моҳияти. 3. Шахс шаклланишида табий-биологик ва ижтимоий омиллар. КИРИШ Инсон пайдо бўлибдики, дунёни, ўзини билишга, атроф-муҳитнинг сир-асрорини очиб боришга ҳаракат қилади. Лекин доимо инсон учун энг мураккаб муаммо бу унинг ўзини, ўз моҳиятини англаш бўлган. Тўғри, ҳар бир муайян тарихий даврда инсон муаммосига ёндашиш кўлами турлича бўлган бўлиши мумкин, лекин унинг долзарблиги ҳеч қачон ўзгармаган. Шунинг учун ҳам Биринчи Президентимиз И. А. Каримов ўринли таъкидлаганларидек, «ҳозирги Ўзбекистонда истиқомат қилувчиларнинг кўпчилигини тирикчилик ташвишлари – чин воқелик муаммолари билан бирга: Бу ёруғ оламда биз киммиз ва не бир сир-синоатмиз, қаёққа қараб кетяпмиз? Инсоният янги – XXI асрга қадам қўйганида бизнинг ўрнимиз қаерда ва қандай бўлади?» – деган саволлар ўйлантириши табиий”13. Инсон муаммосининг долзарблиги нафақат унинг анъанавийлигига, балки жамият тараққиётининг ҳозирги ўзига хос мураккаб босқичидаги муҳим ўзгаришларга ҳам боғлиқдир. Айниқса, инсоният ҳозирги мураккаб ижтимоий ўзгаришлар даврини бошидан кечираётган, яъни давлатлар ва халқлар ўртасида яқинлашув жараёнлари ва ҳамкорликнинг кучайиши, яхлит сиёсий ва иқтисодий маконларнинг вужудга келиши, ягона халқаро меъёрлар, қоидалар ва андазаларга ўтаётгани, айни пайтда социалистик лагер емирилган, тоталитар тузумлар тугатилаётган, унитар тизимлар ўрнида ёш мустақил давлатлар пайдо бўлаётган, ер юзида вазият ва кучларнинг нисбати шиддати билан ўзгариб бораётган бир вақтда инсон, унинг жамиятдаги ўрни ва келажаги масалалари ҳар доимгидан ҳам долзарброқ тус олиб унга янгича ёндашишни талаб қилмоқда. Мазкур маърузада инсон муаммоси ҳамда жамият фалсафасининг ўзига хос жиҳатлари ҳозирги замон нуқтаи-назаридан фалсафий таҳлил этилади. Download 173.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling