Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet13/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Ташкилий омиллар: ушбу фаолиятни амалга ошириш ва бошқариш учун масъул субъектларнинг касбий, жисмоний, жанговор тайёргарлигининг сустлиги; бу соҳада фаолият олиб борувчи куч ва воситаларнинг етишмасли; улар ўртасида ҳамкорликнинг самарали ташкил этилмаганлиги; моддий-техник жиҳатдан етарли таъминланмаганлиги; соҳага илғор тажриба ҳамда замоновий технологияларнинг етарли жорий этилмаганлиги ва ҳ.к.

К И Р И Ш
Мазунинг долзарблиги: Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Юқоридаги кўрсатгичлардан кўриниб турибдики, жорий йил давомида ички ишлар органларининг барча фаолият йўналишлари бўйича ижобий ютуқларга эришилган. Лекин, мазкур натижалар салмоғини янада ошириш бўйича бугунги кунда маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда жамаот тартиби ва ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тизими йўлга қўйилди. Фуқароларимиз тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Ички ишлар ва Миллий гвардия қўшинлари бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор ижобий ишлар қилинди.
Бундан буён ҳам жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча йўналишлар, жумладан, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳаларида белгиланган вазифаларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия фаолиятида энг устувор йўналиш бўлиб қолмоғи лозимлиги1 таъкидлаб ўтилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.  Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди.

  • Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сон қарори асосида жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш чора тадбирлари белгиланган бўлса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3786-сон қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 669-сонли ҳамда 2019 йил 19 августдаги “Тошкент шаҳрида «хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 688-сонли Қарорини қабул қилиниши, Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида уларнинг яқин ҳамкорлигини ташкил этиш мустаҳкамланди. Шунингдек мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Олий суди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутадиган «Хавфсиз пойтахт» концепциясини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди, унга кўра:

Биринчидан, соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режимини ташкил этиш;
Иккинчидан, ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари, маъмурий судлар, адвокатура, шунингдек, суд-тиббий экспертиза хизматлари ходимлари томонидан сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат фаолиятини тўлиқ амалга ошириш, кейинчалик сутканинг кундузги вақтида ўн олти соат давомида уларни бевосита хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш;
Учинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмалари, биринчи навбатда, жамоат тартибини таъминлаш кучларининг патруль гуруҳлари ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш қатъий белгиланди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.
Бугунги кунда юзага келётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.  
Шу билан бирга, кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда тўсиқ бўлмоқда.
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган. Шунга кўра ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга тегишли, шунингдек паспорт тизими қоидаларини амалга ошириш ҳамда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатда бўлиш тартибини бевосита амалга ошириш ҳамда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатда бўлиш тартибини бевосита амалга оширишга доир ижро ва идора этиш фаолияти деб тариф бериш мумкин.
Мазкур давлат бошқаруви тармоғининг асосий вазифаси давлат ва фуқароларнинг мол мулкларини, қонуний манфаатларини ғайриқонуний хуружлардан асрашдан, жамоат осойишталигини таъминлашдан, фуқароларнинг тинч меҳнат қилиши ва дам олиши учун зарур шарт- шароитларни яратиб беришдан иборат.
Ички ишлар органларининг жамаот тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти уюштирувчи-ташкил этувчи шаклда бўлади. Ички соҳада бу хизматлар, бўлинмалар аппаратлар ишини ташкил қилишдан, шунингдек, улар вазифаларини аниқ адо этишларини ташкил қилишдан иборат ҳисобланади. Шу билан бирга халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтариш талаб этилиши таъкидлаб ўтилди2.
Хориж тажрибаси: Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти бўйича хориж тажрибасига Германия давлатининг полициясига назар соладиган бўлсак, Мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал лойиҳалар мавжуд бўлиб унга кўра аҳолининг 1/3 қисми жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда кўнгилли шахслар ҳисобланади (агар халқ полицияга ишонса унга кўп маълумотлар беради), жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожатлари (хабар) якуни бўйича хабар бериш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш масъулияти юклатилган ходимлар фақат мазкур вазифа билан шуғуланади.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling