Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Борлиқнинг асосий шакллари қуйидагилар: моддий предметлар, жараёнлар борлиғи; инсон борлиғи; маънавий борлиқ; ижтимоий борлиқ


Download 173.38 Kb.
bet21/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Борлиқнинг асосий шакллари қуйидагилар: моддий предметлар, жараёнлар борлиғи; инсон борлиғи; маънавий борлиқ; ижтимоий борлиқ.
Моддий предметлар борлиғига табиатдаги барча нарсалар, энг майда заррачалардан тортиб то Ер, қуёш, коинотгача киради. Иккинчи табиат ҳам моддий борлиққа киради.
Инсон борлиғига муайян бир ижтимоий гуруҳ, табақа, синфга мансублик, ўзига хос манфаатга эга бўлган, ўзлигини англай биладиган шахслар киради.
Маънавий борлиққа инсон томондан яратилган қадриятлар мажмуаси - яъни маданият, тил, илм-фан, ахлоқ-одоб қоидалари кабилар киради.
Ижтимоий борлиқ жамият ҳодисаларининг барча турларини ўз ичига қамраб олади.
Бундан ташқари фалсафа тарихида борлиқ категориясини таҳлил қилишганда субстанция ва субстрат тушунчаларига мурожаат қилишади. Субстанция (лотин. Substansia – моҳият, асосда ётувчи нарса) муайян нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳилма-ҳиллигининг ички бирлигида намоён бўлувчи моҳият.
Субстанцияни таҳлил қилишда фалсафада онтологик ва гносеологик йўналишлар фарқланилади. Онтологик ёндашувга кўра субстанция борлиқнинг энг туб асосини ташкил қилувчи муайянлик деб таърифланади. Масалан, Ф.Беконда субстанция борлиқнинг муайян шакли билан айнанлаштирилган. Р.Декарт борлиқнинг асосида бир биридан мустақил бўлган икки хил борлиқнинг кўлами билан ифодаланувчи моддий ва тафаккур билан белгиланувчи маънавий субстанция ажратилади. Б. Спинозада эса тафаккур ва кўлам – икки хил мустақил субстанция эмас, балки ягона субстанциянинг икки хил атрибути сифатида кўрсатилади ва ҳ.к.
Гносеологик ёндашувга кўра субстанция оламнинг асосида ётувчи шартли ғоялардан иборатдир (Ж.Локк). Ж.Беркли эса ҳам моддий ҳам маънавий субстанциянинг мавжудлигини инкор этган ва у субстанция деб дунёни идрок қилишнинг гипотетик ассоциациясини англаган. Гегелда «мутлоқ ғоя» ва «мутлоқ руҳ» субстанция деб қаралган.
Ҳозирги замон фалсафасининг экзистенциалистлар сингари йўналиш тарафдорлари субстанция категориясига нисбатан салбий муносабатда бўлиб, уларнинг фикрича бу категория борлиқнинг моҳияти ҳақидаги тасаввурни жуда ҳам примитивлаштириб юборади.

27.03.2020


1-maruza ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ. ТАБИИЙ ОБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ.
РЕЖА:

  • Экология соҳасида давлат бошқаруви ва назорат этиш тушунчаси ҳамда унинг вазифалари.

  • Экология соҳасида давлат бошқаруви органларининг тизими ва ваколатлари.

  • Табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқининг объектлари, субъектлари тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари.

Экология соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг тизими

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling