Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet23/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
MAVZU

I. КИРИШ


II. АСОСИЙ ҚИСМ
1. Эрамизга қадар Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ
2. Эрамизнинг бошларидан VII асрга қадар бўлган даврда Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ
Кириш
Айтиш жоизки, давлат ва ҳуқуқ тарихи фанининг асосий вазифаларидан бири – бу мустақил давлатчилик шароитида Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихини чуқур илмий ва холисона ўрганиш, тарихий тараққиётнинг сиёсий-ҳуқуқий ютуқларидан мустақил ўзбек давлатчилиги ва унинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш, қолаверса бой ва бетакрор тарихимизни жаҳон жамоатчилигига намойиш этишдир, десак муболаға бўлмайди.
Ушбу мавзу Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик ва ҳуқуқ тарихининг илк, ўз навбатида мураккаб даврига бағишланган бўлиб, унда ушбу заминда сиёсий-ҳуқуқий институтларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари ва сабаблари, илк давлат тузилмалари, уларнинг сиёсий тузуми, ҳуқуқ манбалари, тармоқлари ва институтлари, Ўрта Осиёнинг араблар томонидан босиб олинишига қадар бўлган тараққиёт босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларга асосий эътибор қаратилади.
Ўзбек давлатчилигининг тарихи хусусида сўз борганда, фанда у жойлашган муайян ҳудуд, яъни «Ўрта Осиё» ва «Мовароуннаҳр» тушунчаларига мурожаат этиш лозим бўлади. Ўрта Осиё – ғарбдан Каспий денгизи, жануб ва шарқдан Эрон, Афғонистон ва Хитой Халқ Республикаси, шимолдан (45◦/32' кенглик) шимолий чегара билан чегараланувчи улкан ҳудудда жойлашган бўлиб, жами 1 млн. 984 минг кв.км.ни ташкил этади. Ўрта Осиё Қадимги ғарб ва Қадимги шарқни боғловчи кўприк вазифасини ўтаган.
Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши ўзининг бир неча минг йиллик тарихига эга. Тарихий тараққиётнинг турли босқичларида мамлакатимиз ҳудуди кўплаб давлатларни қамраб олган империялар, тарқоқлик туфайли вужудга келган кичик-кичик давлатлар мавжуд бўлган.
1. Эрамизга қадар Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, эрамиздан аввалги VIII–VII асрларда Ўрта Осиё ҳудуди Оссурия давлати таркибига кирган.
Эрамиздан аввалги VI асрнинг ўрталарида Эронда кучли Аҳамонийлар давлати ташкил топади. Марказий Осиё халқларининг милоддан аввалги VI аср ўрталаридан IV асрнинг иккинчи чорагигача бўлган даврдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва ҳуқуқий тизими ушбу маконда ҳукмронлик қилган Аҳамонийлар сулоласи томонидан ташкил этилган давлат ва қонунчилик тизими билан чамбарчас боғлиқ. Аҳамонийлар подшолари Марказий Осиё ерларига уюштирилган кетма-кет ҳужум уюштириши туфайли бу ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Уларнинг ҳукмронлик даври икки асрдан ортиқроқ вақт давом этади.
Аҳамонийлар давлати ягона маъмурий тизимга, кучли армияга, ягона пул бирлигига эга қудратли марказлашган давлат бўлиб, маъмурий-ҳудудий жиҳатдан бож тўлайдиган сатраплик (хшатрапа)ларга бўлинган.
Манбаларда келтирилишича, сатрапликлар сони ва ҳудуди турли даврларда турлича бўлган. Жумладан, Сўғдиёна, Бақтрия ва Хоразм алоҳида сатрапликларни ташкил қилган. Геродотнинг ёзишича, «Ўрта Осиё тўрт сатрапликка бўлинганди. Каспий денгизи қирғоғи бўйлаб яшовчи қабилалар XI сатраплик таркибига кириб, 300 талант (талант-30 кг атрофида (ёки зиёд) кумуш) тўлашган. Хоразм, Сўғдиёна ва Парфия XVI сатрапликни ташкил этиб, 300 талант тўлаган. Бақтрия XII – сатрапликни ташкил қилган ва 360 талант тўлаган. Ниҳоят, саклар XV сатрапликка кириб, 250 талант тўлашган»8.
Аҳамонийлар давлати бошқарув шаклига кўра зўрликка асосланган, тузилиши марказлашган унитар (оддий) шаклда эди. Аҳамонийлар давлатида бутун ҳокимият подшоҳ қўлида тўпланган бўлиб, у давлатни кучли марказий давлат аппаратига таянган ҳолда бошқарар эди. Давлат аппаратида подшоҳдан кейин иккинчи ўринда ҳазарапат (минг бошлиқ) турган. У барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг назорати ҳамда марказий девон бошқарувини юритган. Подшоҳнинг шахсий қўриқчиларига бошчилик қилган ҳамда подшоҳга келган шикоят ва аризалар ҳақида маълумот бериб борган. Марказий девонга котиблар, тафтишчилар, подшоҳга маълумот йиғиб келувчилар, алоқа хизмати ходимлари ва бошқалар бўйсунган. Давлат бошқарувидаги асосий мансабларга одатда эронлик аслзодалар тайинланган.
Сатрапликларда бутун ҳокимият Эрон подшоси томонидан лавозимга тайинланадиган ва вазифасидан бўшатиладиган сатраплар қўлида тўпланган. Сатраплик лавозимига дастлаб ҳарбий бўлмаган кишилар, кейинчалик ҳарбийлар тайинланадиган бўлган. Сатраплар маъмурий бошқарув ва суд ҳокимиятига бошчилик қилган. Хўжалик ишларини амалга ошириш, солиқ ва йиғимларни ўз вақтида ундириш, мансабдор шахслар фаолияти, сатраплик ҳудудидаги йўлларда хавфсизликни таъминлаш устидан назоратни амалга оширган. Сатраплар кумуш ва мис тангалар чиқариш ҳуқуқига эга эдилар. Сатрап қошида бошқарув идораси ташкил этилган бўлиб, унда идора бошлиғи, хазиначи, солиқ йиғувчилар, суд терговчилари, котиблар, жарчилар фаолият юритган. Сатрапликларда кўп сонли ҳарбий қўшин сақланган бўлиб, уларга бевосита подшоҳга бўйсунувчи лашкарбошилар қўмондонлик қилган. Доро I вафотидан сўнг фуқаролик ва ҳарбий ҳокимиятнинг алоҳида олиб борилиши тартибига барҳам берилган.
Аҳамонийлар давлатининг турли минтақаларида турли ҳуқуқ тизими ва институтлари амал қилган. Доро I (милоддан аввалги 522–486 йиллар) ҳукмронлиги даврида ягона ҳуқуқ тизимини ташкил қилиш мақсадида қонунлар қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Бироқ Аҳамонийлар давлатининг қонунлари бизгача етиб келмаган.
Милоддан аввалги 358 йилда Аҳамонийлар давлати бошлиғи Артаксеркс III томонидан давлатнинг илгариги ҳудудини тиклашга қаратилган ҳаракатлари самара бермайди. Милоддан аввалги 337 йилда унинг ўрнини ўғли Арсес эгаллайди. Сарой задогонлари тахтга Доро III ни ўтқазишади. Сиёсий беқарорлик марказий ҳокимиятнинг заифлашувига олиб келади.
Марказий Осиё халқларининг Аҳамонийлар ҳукмронлигига қарши олиб борган кураши туфайли эрамиздан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб хоразмликлар, кейинчалик сак қабилалари мустақилликка эришади. Эрамиздан аввалги IV асрнинг охирги чорагида македонияликлар билан Аҳамонийлар ўртасидаги кураш9 македонияликлар ғалабаси билан (Киликия, Сурия, Миср, Бобил, Персополь, Пасаргад давлатлари ҳам) тугади. Натижада ўз мустақиллигини сақлаб қолган Хоразм давлатидан ташқари бутун Ўрта Осиё ҳудудида Македонияликлар ҳукмронлиги ўрнатилади.
Айнан шу даврга келиб Бақтрия ҳокими Бесс ўзини «Осиё подшоси» деб эълон қилиб, Бақтрия, Марғиёна, Сўғдиёна ва Парфияни ўз ичига олган ягона давлатни ташкил этишга ҳаракат қилади. Аммо бунга юнон-мақдуния қўшин имкон бермайди. Искандар Мақдуний қўшинлари аввал Наватакни ишғол қилиб, сўнгра Мароқандни ҳам босиб олади. Мақдунияликлар Марказий Осиёда босқинчилик юришларини уч йил давом эттирадилар. Натижада унинг кўп қисми Искандар империяси таркибига қўшиб олинди. Фақат Хоразм ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бунда Хоразм ҳукмдори Фаразман Искандар Мақдуний билан иттифоқ тузади10.
Македонияликлар ҳукмронлиги даврида сатрапликлар сақланиб қолади. Сатраплар дастлаб эронликлардан тайинланган бўлса, кейинчалик македонияликлардан тайинланадиган бўлди. Сатраплар қошида ҳарбий ва молиявий ишларни бошқарувчи мансаб таъсис этилади. Сатраплар танга чиқариш ва ёлланма қўшин сақлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Маҳаллий бошқарув муроса йўли билан олиб борилади.
Александр Македонский вафотидан сўнг (милоддан аввалги 323 йил) Ўрта Осиё ҳудуди Салавқийлар давлати (Бобил (мил. ав. 312 йил), Бақтрия, Сўғдиёна) таркибига киритилади. Салавқийлар давлатида ҳокимият учун олиб борилган урушлар туфайли эрамиздан аввалги III аср ўрталарига келиб мустақил Грек-Бақтрия подшолиги ташкил топади. Унинг таркибига Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна ва Паркана (Фарғона) кирган. Кейинчалик унинг таркибидан парфияликлар ажралиб чиқиб, Парфянлар подшолигини ташкил қилган.
Марказий Осиё халқлари тарихида маълум бир из қолдирган давлатлардан бири Қанғ давлатидир. Сўнгги маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ушбу давлат милоддан аввалги III асрнинг бошларида пайдо бўлган. Бу жараёнда юнон-мақдунияликлар ҳукмронлигига қарши олиб борилган курашлар ва ички низолар алоҳида роль ўйнаган. Қанғ давлатининг ҳудуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл ҳудудлари)дан иборат эди. Милоддан аввалги II асрнинг бошларига келиб, Қанғ давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шарқда Фарғона водийси (Довон), шимоли-шарқда Усун дарёси, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқимигача борган. Бу катта ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига олган. Милоддан аввалги II–I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ва Хоразмни ҳам ўзига бўйсундирган.
Қанғ давлати бошлиғи ҳоқон бўлиб, бутун ҳокимият унинг қўлида тўпланган. Ҳоқон ҳузурида оқсоқоллар кенгаши бўлиб, у маслаҳат органи вазифасини ўтаган. Қанғ давлатининг бутун ҳудуди бешта мулкка (Сусей, Фуму, Юнис, Гие, Юегян)га бўлинган бўлиб, улар ноиблар томонидан бошқарилган. Мулклар ўз навбатида вилоятларга бўлинган. Улар жабғу (жобу, ёбу)лар томонидан бошқарилган. Ижтимоий-сиёсий тузумда кўчманчи задогонларнинг мавқеи юқори бўлган.
Эрамиздан аввалги III аср ўрталарига келиб мустақил Грек-Бақтрия подшолиги ташкил топган. Унинг таркибига Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна, Паркана (Фарғона) кирган. Грек-Бақтрия давридаги ижтимоий-иқтисодий тузум ҳақида манбаларда батафсил маълумотлар сақланиб қолмаган. Жумладан, жамиятда қулдорлар, эркин жамоатчи деҳқонлар, қарам кишиларнинг турли табақалари ҳамда қуллар бўлганлиги, шаҳарлар сонининг ўсиб борганлиги, сиёсий ва иқтисодий марказлар кенгайиб, ҳунармандчилик ривожланганлиги ҳақида маълумотларгина мавжуд.
Грек-Бақтрия подшолигининг давлат аппарати унчалик катта, мураккаб ва марказлашган эмас эди. Бутун ҳокимият подшо қўлида тўпланган бўлиб, кўпчилик ҳолларда унинг ўғли ҳам подшо ҳисобланган. Бутун мамлакат сатрапликларга бўлинган эди.
«Милинда-Панха» (II аср) асарида кўрсатилишича Грек-Бақтрия давлатининг Ҳиндистон қисмида юқори ҳарбий бошлиқ, биринчи вазир, бош судья, хазина бошлиғи, тантанали соябон ва қилични кўтариб юрувчилар ҳақида маълумот бор. Мазкур асарда «қишлоқ ҳокими»нинг ваколатлари ҳақида маъсий ва иқтисодий марказларнинг кенгайиши, ҳунармандчиликнинг жадал ривожланлиги, қишлоқ ҳокими қишлоқ аҳлини жарчилар орқали ўз ҳузурига чақириб туриши ва унинг чақириғига хонадон ёки оила бошлиғи етиб келиши шартлиги, чўрилар, қуллар, хизматкорлар, деҳқонлар келмаслиги ҳақида маълумотлар бор.
Парфянлар подшолигининг мустақил давлат сифатида ташкил топиши ва ривожланишида Аршакийлар сулоласи вакиллари ҳал қилувчи рол ўйнаган. Ушбу подшоликда ўрнатилган тартибга кўра, «Давлат бошлиғи албатта аршакийлар хонадонидан бўлиши шарт ҳисобланган. Шу билан бирга давлат бошқарувида икки кенгаш: қабила задоганлари ва коҳинлар кенгашларининг ўрни катта бўлган. Чунончи, янги ҳукмдор худди шу икки кенгаш иштирокида сайланган. Албатта бунда марҳум ҳукмдорнинг васияти эътиборга олинган. Бошқача айтганда, тахтга ворислик бир сулола ичида кечсада, аммо муайян тартиб бўлмаган, яъни ўтган ҳукмдор ўрнини унинг ўғли ё укаси, ё бўлмаса Аршакийлар сулоласининг бирон-бир намояндаси эгаллаши мумкин бўлган. Афтидан, бу масалада кенгашларнинг мавқеи кучли бўлиб келган. Буни шундан ҳам билиб олиш мумкинки, тарихий ҳужжатларга кўра мазкур икки кенгаш олий ҳукмдорни тахтдан четлатишга қодир ҳисобланган. Аршакийлар салтанатни мулкларга (сатрапияларга) бўлиб идора этганлар. Шу билан бирга барча мулклар мавқеи бир хилда бўлмаганини таъкидлаш лозим. Чунончи, Гиркания, Сейистон (Сакистон) ярим мустақил мулк сифатида ўз пулларини зарб этиб келганлар».
Эрамиздан аввалги II асрга келиб Марказий Осиё халқлари тарихида сиёсий беқарорлик даври бошланади. Бу асрда Грек-Бақтрия подшолигидан Сўғдиёна ажралиб чиқди. Марғиёна парфянлар томонидан босиб олинди. Кейинчалик Ўрта Осиё ҳудудида Хоразм давлати билан чегарадош бўлган Тохаристон давлати ташкил топди. Бу давлат ҳам кейинчалик кичик-кичик подшоликларга бўлиниб кетди. Ўша вақтларда Хоразм давлати такибига Хоразм, Сўғдиёна ва Чоч (Тошкент) кирарди.
Тохаристон давлати тузулиши ва уни бошқариш шакли ва ушбу давлатнинг марказий ва маҳаллий органлари ҳақидаги маълумотлар биз тўлиғича етиб келмаганлиги сабабли Азамат Зиёнинг бу ҳақдаги фикр- мулоҳазалари билан чекланишимизга тўғри келади. У шундай деб ёзади, «Тохаристон бошқаруви масаласига келсак, шимолдан кириб келган тоҳарлар (юэчжилар) ҳамда маҳаллий мавқедор доиралар фаолияти бешта сиёсий хонадон номи билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқ керак. Хитойлик муаллифларнинг фикрича, улар қуйидагилардан иборат бўлган: «Хюми, Шуанми, Гуйшуан (Кушон), Хэйтун, Гаофу. Уларнинг ҳар бири устидан турувчи сардор йабғу (жабғу) унвонига эга бўлиб, ҳар бир йабғу ўз қароргоҳида ўтирган. Масалан, Ҳюми сардори (ҳокими) Ҳомо шаҳрида, Шуанми ҳокими Шуанмида, Гуйшуан ҳокими Хотзода, Хэйтун ҳокими Гаофуда турган. Афтидан, бирон-бир хонадон иккинчисининг устидан ҳукмронлик қилиш имконига эга бўлмаган. Чжан Цяннинг «Дахя (Бақтрия) аслида олий ҳукмдорга эга эмас, ҳар бир шаҳарнинг ўз ҳокими бор» қабилидаги гувоҳликлари шу хулосага олиб келади. Фикримизча, Хитой манабаларида тилга олинган «ҳар бир шаҳар» мавжуд беш сиёсий сулола бошлиқларининг қароргоҳларини англатиши керак. Шу билан бирга бу беш мулк (сулола) юэчжиларга қарам, юэчжиларнинг пойтахти эса Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган каби таъкидларни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Фикримизча, юэчжилар (тохарлар) кейинги даврдаги эфталийлар, чингизийларга ўхшаб ўлкани «четдан туриб» бошқарганлар. Буни тасдиқловчи маълумотларни биз яна хитой манбаларидан топишимиз мумкин. «Катта юэчжи аслида
Марказий Осиё халқлари тарихида маълум бир из қолдирган давлатлардан бири Қанғ давлатидир. Сўнгги маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ушбу давлат милоддан аввалги III асрнинг бошларида пайдо бўлган. Бу жараёнда юнон-мақдунияликлар ҳукмронлигига қарши олиб борилган курашлар ва ички низолар алоҳида роль ўйнаган. Қанғ давлатининг ҳудуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл ҳудудлари)дан иборат эди. Милоддан аввалги II асрнинг бошларига келиб, Қанғ давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шарқда Фарғона водийси (Довон), шимоли-шарқда Усун дарёси, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқимигача борган. Бу катта ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига олган. Милоддан аввалги II–I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ва Хоразмни ҳам ўзига бўйсундирган.
Қанғ давлати бошлиғи ҳоқон бўлиб, бутун ҳокимият унинг қўлида тўпланган. Ҳоқон ҳузурида оқсоқоллар кенгаши бўлиб, у маслаҳат органи вазифасини ўтаган. Қанғ давлатининг бутун ҳудуди бешта мулкка (Сусей, Фуму, Юнис, Гие, Юегян)га бўлинган бўлиб, улар ноиблар томонидан бошқарилган. Мулклар ўз навбатида вилоятларга бўлинган. Улар жабғу (жобу, ёбу)лар томонидан бошқарилган. Ижтимоий-сиёсий тузумда кўчманчи задогонларнинг мавқеи юқори бўлган.
28.03.2020

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling