Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet55/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
MAVZU

мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
сувлар — сув объектларида тўпланган барча сувлар мажмуи;
1)СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ЭКОЛОГИК МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИ ТУШУНЧАСИ.

Табиат бойликлари орасида сув алоҳида ўрин тутади. Чунки барча тирик мавжудот ҳаётининг асосий манбаи сувдир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Ота – боболаримиз сувни тоза сақлашга, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун ҳам улар «Сув зар – сувчи заргар», «Сув учун кураш – ҳаёт учун кураш», деб бежиз айтишмаган. Сайёрамизда сув пайдо бўлганидан кейингина ҳаёт пайдо бўлган.


Инсоният ҳаёти давом этиши учун одамлар сувни, сув манбаларини, аввало чучук сувни эҳтиёт қилишлари лозим.
Саҳрон Кабирдаги қабилаларрдан бирига меҳмон бўлган саёҳатчиларнинг ювинаётганини кўриб, мезбонлар анча ранжишган. Чунки, улар бутун қабилага бир неча кунга етадиган сувни бир пасда тугатишган. Маълум бўлишича, сув бу ерда энг азиз неъмат ҳисобланиб, уни қатъий назорат остида тарқатишар экан.
Қадимги Римда сувнинг янги манбалари ҳақида мунтазам қайғуришган. 312 йилда шаҳарга 16,5 км узоқдаги тоза сув манбаидан водопровод ўтказилган. Тахминан орадан 50 йил ўтгач, шаҳарга Аннон дарёсидан водопровод ўтказилган Унинг узунлиги 63 км дан ортиқ бўлган, бироқ кейинги водопровод узунлиги 91 км эди. Шуниси қизиққи, водопровод суви махсус резервуарларда йиғилиб, тиндирилган. Унда сув босими кераклигича бўлиб, шу босим туфайли жамоат ҳовузлари, фаввора, ҳаммомлар, шунингдек шахсий уйлар сув билан таъминланган.
Перуда «Сув худоси» ибодатхонаси топилган. Унда фаввора ва каналлар бўлган, улар ибодатхона яқинидаги шаршара суви билан тўлдирилган. Афинада эса эрамиздан олдинги VI асрдаёқ қудуқ сувидан фойдаланиш тартибини белгилайдиган қонун чиқарилган.
Ичимлик сувининг одам организми учун аҳамиятини шарқнинг кўпгина олимлари яхши билишган. Масалан, Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» китобининг биринчи жилдида «Сувнинг сифати» ҳақида кўпгина маълумотлар келтирган, сувнинг инсон ҳаёти учун зарур элементлардан бири экани, сувнинг хусусиятларини яхшилайдиган бир неча усулларни баён қилган.
Кўриниб турибдики, ҳар доим одамларни сув билан таъминлаш масаласи муаммо бўлиб келган. Ҳаттоки ҳозрги пайтда ҳам Греция, Голландия, Германия, Швейцария, АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда ичимлик суви билан таъминлаш долзарб масалалардан биридир.
Ҳозирги бозор иқтсодиёти шароитида ва экологик муаммолар авж олган бир пайтда республикамиз фуқароларининг, сув ресурсларига бўлган эҳтиёжлари ҳам бениҳоя катта. Келажак авлодимизнинг тақдири, соғлиги оби ҳаётимиз билан боғлиқ экан, демак, айни шу кунларда қабул қилинаётган сув тўғрисидаги қонун, қарор ва фармонлар сув бойликларидан оқилона фойдаланиш, уни булғаниш ва ифлосланиш ҳамда камайиб кетишидан сақлаш ишига кўмаклашиши лозим. Сув ресурсларини ҳуқуқий экологик муҳофаза қилишда ҳуқуқий илмий йўналишни кучайтириш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги талаблар ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, умуман олганда сув ресурслари билан боғлиқ барча муаммолар, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 май «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунида17 ўз аксини топди.
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонуннинг 3-моддасига асосан, «Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки – умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади».

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling