Препаратнинг савдо номи: Папаверин гидрохлорид
Таъсир этувчи модда (ХПН): Папаверин гидрохлорид (Papaverine)
Дори шакли: т/о, м/и, в/и инъекция учун 2% эритма
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: папаверин гидрохлориди – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: ЭДТА, метионин, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч яшил тусли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: миотроп, спазмолитик восита.
Фармакодинамикаси
Препарат силлиқ мушакларни бўшашишини чақиради. Унинг таъсирида қон тимирлари кенгаяди (айниқса спазмга учраганлари). Артериал босим пасаяди. Ички аъзоларнинг мушакларини спазми камаяди.
Фармакокинетикаси
Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан глюкоурон кислотасининг фенол бирикмалари шаклида катта бўлмаган миқдорларда, ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилиш даври 1,5-2 соат.
Қўлланилиши
Томирлар, қорин бўшлиғи ва бронхларнинг силлиқ мушакларининг спазмлари чақирган функционал бузилишлар ва оғриқлар. Бош мия томирларининг спазми; тож томирлар спазми; гипертоник кризлар; спастик колитлар; холецистит; сийдик чиқариш йўлларининг спазми ва буйрак санчиқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |