Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ёрдамчи:
Фаолият турига караб утказиладиган тажриба Ирсий белгиларга таяниб утказиладиган тажриба Анкета таркатиш Сосиометрия Моделлаштириш Башораткилувчи Тестлар Ташхиз куювчи Ҳозира педагогикада қуйидаги илмий-тадкикотусуллари кулланилади: кузатиш усули, сухбат усули, болалар ижодини ўрганиш усули; тест суровномалар усули; мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш усули; статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули; математика- кибернетика усули; (12- чизма) 21 Кузатиш усулидаги кузатишлар фақат оддий ҳодисаларни кузатиш, айрим далилларни йигиш, хисобга олиш, аниқлаш учунгина эмас, балки таълим-тарбия жараёнини яхшилаш мақсадида амалга оширилади. Илмий кузатишлар нафақат ўқувчиларнинг табиий фаолиятини, балки уларнинг илмий дунёқарашлари шакилланиши, фикрлаш жараёниннг кучини, хулосалар чиқаришдаги фаолликларни аниқлайди, уларни таҳлил этади. Бундай кузатишлар педагогика Фани мазмунини бойишига сабаб булади. Сухбат усулидан таълим-тарбия жараёнини яхшилаш ёки яратилган илмий фаразларнинг канчалик тўғри эканлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Сухбат якка ёки гурухли тарзда олиб борилади. Сухбатни утказиш режаси тузилади, уни амалга ошириш йуллари белгиланади, натижалар таҳлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Сухбатдошнинг рухий ҳолатини ҳам хисобга олиш лозим булади. Болалар ижодини ўрганиш орқали ўқувчининг узига хос индивудуал фаолиятига доир омиллар таҳлил қилинади. Ёшларнинг турли ёзма дафтарлари, кундаликлари, ёзган хатлари шеър ва хикоялари, ҳаётий режалари, иншолари, турли ёзма хисобатлари, улар маънавиятини ўрганиш учун манба бўлиб хизмат килади. Болалар ижодини Фан олимпиадалари, конкурслар, мактаблар бўйича кургазмалар, саёхатлар орқали ўрганиш мумкин. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling