Ш. А. Абдуллаева


Тарбия жараёни, унинг моҳияти, вазифалари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Тарбия жараёни, унинг моҳияти, вазифалари 
 
Тарбия деганда тарбияси хоҳлаган сифатларни тарбияланувчига 
сингдириш учун тарбияланувчининг руҳиятига муайян суръатда маълум бир 
мақсадга қарата ва тизимли таъсир қилиш жараёни тушунилади. Ҳуқуқий 
демократик ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бораётган 
мамлакатимизда тарбиянинг вазифаси ҳар томонлама етук, эркин ва 
мустақил фикрга эга бўлган комил инсонни ва етук кадрларни тарбиялашдир. 
Демак, тарбия шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун 
уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига 
мунтазам ва тизимли таъсир этиш имкониятини беради. 


23 
Тарбия жараёни яхлит педагогик жараёнда муҳим ўрин тутади. Бу 
жараённинг моҳияти, унинг ўрни ва роли шахс шаклланиши жараёнининг 
умумий тузилишида аниқлаш осонроқ (1-чизмага қаранг). 
1-чизма 
Тарбия жараёни ўзаро боғлиқ икки фаолиятни – ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида ўқувчининг онги шакллана 
боради, ҳис-туйғулари ривожланади, унда жамиятнинг шахсга қўядиган 
ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва кўникмалар ҳосил 
қилинади. Тарбия жараёни кўп қиррали ва мураккабдир. Мактабда тарбия 
жараёни тўхтовсиз ва тизимли давом этадиган жараён бўлиб, унга ўқитувчи, 
тарбиячи раҳбарлик қилади ва у тарбиянинг айни вақт учун зарур бўлган 
мақсадини, шу мақсадни ҳал этишга хизмат қиладиган фаолиятни 
белгилайди. 
Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ҳам бўлиб, улардан 
биринчиси, тарбиянинг кўп қиррали жараён эканлигидадир. Тарбияда 
мактаб, оила, ўқувчилар ташкилотлари, жамоатчилик, маҳалла, оммавий 
ахборот воситалари, кинотеатр, адабиёт ва санъат иштирок этади. 
Тарбиянинг яна бир хусусияти унинг узоқ муддат давом этишидир. 
Тарбия инсон туғилганидан бошланади ва бутун умри бўйи давом этади.
Тарбиянинг муҳим хусусиятларидан бири, унинг яхлит ҳолда амалга 
оширилишидир. Тарбиянинг турли томонлари бир-бири билан узвий 
боғлангандир. Таълимда масалан, математика ёки она тилининг мазмунини 
яхлит ҳолда эмас, балки курс мазмунини бўлимларга, мавзу ва параграфларга 
бўлиб, дастурга мувофиқ ажратилган вақт ичида ўрганилади. Таълимда 
кўпроқ мунтазамлилик – кетма-кетлилик устун туради. Тарбия жараёнида 
тарбиявий ишлар мазмунида доимий такрорланишга дуч келамиз.Бошланғич 
синфларда ҳам, ўрта ва юқори синфда ҳам айни бир нарса, масалан, дўстлик, 
ўртоқлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, миллий ғурурни тарбиялаш кўзда 
тутилади. Лекин уларнинг мазмуни болаларнинг ёши ва ҳаётий тажрибасига 
мувофиқ кенгайиб ва чуқурлашиб боради.
Ыз-ызини 
тарбиялаш 
Тарбия 
+айта тарбиялаш 
Ижтимоий 
буюртма 
Ма=сад, шакл, 
метод, ташкил 
этиш, бош=ариш 
Шароит 
имконияти 
Шахснинг шаклланиш жараёни 


24 
Тарбиянинг яна бир хусусияти шундаки, бу жараён икки томонлама 
хусусиятга эга бўлиб, унда боланинг ўзи ҳам фаол иштирок этади. Ўқувчи 
тарбиянинг фақат объектигина эмас, балки атрофдаги воқеаларга таъсир 
этувчи субъект ҳамдир. Шунинг учун тарбиячи боланинг ички 
имкониятларини, истак ва хоҳишларини, интилишини, унга бўлаётган бошқа 
таъсирларни, ташқи ахборот мунбаларни ҳисобга олиши зарур. Шу билан 
бир қаторда муҳим хусусиятлардан бири, бу тарбияда қарама-
қаршиликларнинг ғоят кўплигидир. Бу қарама-қаршиликлар болаларда ўз 
тушунчаларига мувофиқ дастлабки пайдо бўлган сифатлар билан тарбиячи 
томонидан таркиб топтириладиган сифатлар орасида ўқувчиларга қўйилган 
талаблар билан уни бажариш имкониятлари ўртасидаги курашларда намоён 
бўлади. Тарбия жараёнининг хусусиятларини қуйидагича ифодалаш мумкин. 
Тарбия жараёнининг хусусиятлари 
Кўп 
қиррали 
жараён 
Узоқ 
муддат 
давом 
этади 
Яхлит ҳолда 
ва 
концентрик 
асосда амалга 
ошади 
Икки 
томонлама 
хусусият, 
боланинг 
фаоллиги 
+арама-
қаршиликлар 
кўплиги 
Тарбияланувчиларнинг 
ўзлари 
ҳам 
тарбия 
жараёнига 
фаол 
қатнашсаларгина, тарбиянинг таъсири кучли бўлади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling